Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди

636
(Янгиланган 16:56 10.03.2020)
“Дўстлик” ордени соҳибаси Нодира Орипованинг шахсий кўргазмасидан ўрин олган серқирра 50 та сара асарлар залнинг асосий қисмини тўлиқ эгаллади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли рассом — Нодира Орипованинг ижодий намуналари  жамланган “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда тасвирий санъат ихлосмандлари қаторида рассомнинг яқинлари, турмуш ўртоғи ва фарзандлари, устози, Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси академик рассом — Янис Салпенкиди, рассомлардан Иброҳим Валиходжаев,  Миртоза Эргашев, Ўзбекистон бадиий академияси, бадиий кенгаши аъзоси санъатшунос Людмила Кодзаева, санъатшунос Асқарали Сулаймонов ҳамда ОАВ ходимлари ташриф буюришди.

Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik /
Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Нодира Орипованинг шахсий кўргазмасидан ўрин олган серқирра мойбўёқ техникасида ишланган рангтасвир 50 та сара асарлар залнинг асосий қисмини тўлиқ эгаллади. Рассом ижодининг аввалроқ яратган бир неча суратларини айтмаганда, кўргазмадан унинг асосан охирги уч йил давомида яратган янги асарлари ўрин олди.

Улар орасида рангтасвирнинг натюморт жанрида ишланган анорлар ва гуллар, пейзаж жанрида ишланган манзаралар, портрет жанрларида ишланган аёллар тимсоли ва улар характери бир неча картиналарда турли руҳда акс эттирилган бўлиб,  бир-бирини мутлақо такрорламайди.

Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди
Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди

Мусаввир кўргазманинг нега айнан “Аросиёб маликалари” дея номланганлиги юзасидан тўхталаркан, шундай дейди:

- Кўргазманинг “Афросиёб маликалари” дея номланишининг  сабаби оддий, ўзим асосан Афросиёб деворий суратлари, қолаверса, шарқ миниатюраларидан илҳомланишимдадир. Уларга агар диққат билан назар ташласангиз, аёллар тимсоли ҳурмат билан, чиройли либослар ва тақинчоқлар билан тасвирланади. Бундан шарқда қадимданоқ аёлларга юксак ҳурмат билан қаралганлигини сезаман. Айнан шу анъанани  эса ўз ижодимда акс эттиришга уриндим, - дейди рассом.

Унинг фикрича, “Афросиёб гўзаллари” акс этган қадимий суратларнинг руҳи жуда баланд бўлиб, у томошабин руҳиятига кучли таъсир қилади.

- Мендан олдин ҳам Афросиёб гўзалларини чизган бир икки рассомлар бўлган. Масалан, рассом Александр Тюриннинг қайсидир асарида қисман бу ифодаланганлиги ёки бошқа бир рассомларнинг оқ-қора графика чизгилари ишида ҳам кўрган бўлишим мумкин, аммо ўзимга келсак, Афросиёб гўзаллари характери, улар ички дунёсини тўлиқроқ, турли ранглар орқали очиб беришга ҳаракат қилдим, – дейди яна у. 

Унинг яна айтишича, рассом ўзига илҳом бағишлайдиган қадимий “Афросиёб гўзаллари” ифодаланган деворий чизгиларини ўтмишда аёл киши чизган деб ўйлайди. Шу боис ушбу ўйларини Афросиёбнинг битта гўзали тимсолида акс эттиришга уринган.

Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik /
Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Рассомнинг асарлари кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академиясида иккинчи бор ўтказилиб, бу галгиси 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзбек аёлларига туҳфа сифатида ташкил этилди.

Бугунгача унинг картиналари Хитой, Корея Туркия, Франция, Германия, Белгия давлатларида ташкил этилган кўргазмаларда иштирок этган.

Рассомнинг кўргазмага ташриф буюрган турмуш ўртоғи оддий томошабин сифатида ўз тассуротларин шундай ифодалади:  

- Ижодкор Нодира Орипованинг суратларида миллийлик ва замонавийлик руҳининг уйғунлигини кўриш мумкин.  Унинг ҳар бир чизилган асарларининг яратилиш тарихи ҳақида хабардор бўлганлигим боис, айтишим мумкинки, бу жуда мураккаб ижодий жараён бўлди ва шу жараённи Нодирахон сабр билан босиб ўта олди. Бошқа рассомларнинг ижодига аҳамият берсак, улар ижодида кўп ҳам аёллар тарихи ҳақида гапиручи суратлар учрамайди. Нодирахон ишлаган картиналарнинг қизиқ жиҳати шундаки, у илк маротаба кўриб турган томшабин учун ҳам тушунарли ва содда тарзда ифода этилган.

Қолаверса, ўзи аёл бўлганлиги учун, суратларида ҳам аёллар образига кўпроқ тўхталиб, улар характери ва сирларини очиб беришга ҳаракат  қилган, – дейди Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг тасвирий санъат кафедраси мудири, доцент Зиёдулла Бобомуродов.

- Нодира опамни нафақат рассом сифатида балки типик ўзбек аёли сифатида анчадан бери танийман. Албатта, рассомлар ҳақида гапирганда улар ифодалаган ранглар ёки мавзулар ҳақида гапирамиз. Масалан, менга ёққан мана бу картинасига келсак, унда шарқ аёлининг характери, ички дунёси ва кечинмалари акс этиб турибди. Кўриб турганингиздек, қўлини дуога очиб, Яратгандан фарзандининг соғ-саломат туғилишини сўраб ният қилаётган ўзбек аёлининг тимсоли... Рассом аёлнинг айни дамдаги руҳияти ва қилаётган ниятларини соф кўк рангда, у акс этиб турган муҳит фонидаги ранг билан чамбарчас ифодалашга ҳаракат қилган. Билмадим, балки мен  бу картинани шунақа кўраётгандирман, аммо картиналар мазмуни ва унинг ифодасини ҳар бир томошабин ўзича қабул қилади.

Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik /
Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ёки мана бу аёл сурати фонидаги тарихий обидаларни қаранг, ҳаммаси жой-жойида ифодаланган аммо тугалланмаган. Жумладан, суратлардаги бу узилишларда ҳам маъно бор.

Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik /
Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Шундай бўлгани ҳам маъқул, сабаби девордаги ғиштлар кўриниши, айна мана шу етишмовчилик композицион яхлитликни ташкил қилмоқда. Шу билан биз зерикмаймиз, дея таҳлил қилади. Айтиш мумкинки, агар бу ифодаларни рассом тўлиқ ишлаганида, биз мана бу биноларни ҳозир кўриб турмаган бўлардик, – дея таҳлил қилди Ўзбекистон бадиий академияси рассомлар уюшмаси аъзоси, меъмор ва рассом Шавкат Музаффар.

Нодира Орипова Самарқанднинг Каттақўрғон туманида туғилиб, ўсган. Ватанига бўлган соф меҳри ва илиқ туйғулари сабаб эҳтимол, айрим асарлари фонида афсонавий шаҳар — Самарқанднинг аксини кўриш мумкин.

Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди
© Sputnik /
Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди

Айрим гўзалларнинг либосларида турли тақинчоқлар, зебигардонлар, хилма-хил рангдаги шода ва маржонларнинг табиий доналаридан фойдаланилган бўлса, айрим гўзалларнинг ялтироқ либослари заррин товланиб, матонинг жонлилигини таъминлаб турибди. Бу табиий гўзаллик эса томошабинда қизиқиш уйғотиб, маданий ҳордиқ ва эстетик завқ бағишлайди.

Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik /
Таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
   

636
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

145
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

145
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

134
Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

134

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

56
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

56
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси