Оператор и ассистент на съемочной площадке

Туркияда Жалолиддин Мангуберди ҳақида фильм суратга олинмоқда

450
Фильм 2 фасл, 26 қисмдан иборат бўлиб, биринчи фаслнинг тасвирга олиш ишлари тез кунда бошланиш арафасида.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Туркияда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган ҳукмдор Жалолиддин Мангуберди ҳақида фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм харажатлари учун 7 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, фильм картинаси турк киноижодкорлари томонидан суратга олинади.

2 фасл, 26 қисмдан иборат бўлган фильмнинг биринчи фаслини тасвирга олиш ишлари тез кунда бошланади.   

Айни дамда Хоразмшоҳлар даврига оид тарихий кўринишдаги декорация барпо этила бошлаганига қарамай, бош ролни ижро этувчи актёр ҳанузгача танланмаган.

Жалолиддин Мангуберди образини талқин этиш учун турк актёрларидан бири танланиши мумкин.

Жалолиддин Мангуберди 1199 йилда Хоразмда таваллуд топган бўлиб, 1169 — 1220 йилларда яшаган. У 1200 — 1220 йилларда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган ҳукмдор Алоуддин Мухаммад II нинг ўғли.  1220 йилда отаси вафот этгач, 1221 йил февралда Хоразмшоҳлар давлати тахтига ўтирган ва 10 йил давомида ушбу давлатни бошқарган сўнгги ҳукмдор ҳисобланади.

У мўғул истилочиларига қарши курашларда мислсиз жасорат кўрсатаб, 1231 йилда қароқчилар томонидан 31 ёшида ўлдирилган.

450