Прохожие у стеклянной пирамиды Лувра во дворе Наполеона в Париже

Луврдан Эрмитажгача: дунёнинг машҳур музейларига бепул саёҳат қилиш мумкин

381
Дунёнинг машҳур музейлари ва жаҳон маданиятининг энг нодир намуналари сақланадиган яна кўплаб масканларга уйдан чиқмай бепул саёҳат қилиш имкони пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Дунёнинг машҳур Лувр, Эрмитаж ва Британия музейлари, NASA ва Третьяков галереялари ҳамда жаҳон маданиятининг энг нодир намуналари сақланадиган яна кўплаб масканларга уйдан чиқмай бепул саёҳат қилиш имкони пайдо бўлди.

Онлайн қуйидаги масканларга ташриф буюриш ва маданий ҳордиқ чиқариш мумкин:

Манба

381
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

60
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

60
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

554
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

554

АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

0
АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Тартибсизликлар вақтида ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди.

Видеода намойишчилар юк машинани ўраб олгани ва унинг ичига киришмоқчи бўлгани акс этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, намойишчилар ҳайдовчини машинадан чиқариб, уни калтаклашди.

Айни вақтда ҳайдовчи ҳибсга олинган, унга айблов эълон қилинган.

Минниаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларига бир неча кундан бери намойишлар давом этмоқда.

0