Туркий тилли давлатлар хонандалари Zoom орқали ўзбекча қўшиқ куйлашди

927
(Янгиланган 20:28 07.05.2020)
Туркий тилли давлатлар хонандалари Ҳулкар Абдуллаеванинг "Пақа-пақ" қўшиғини Zoom орқали биргаликда ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik.  Туркий тилли давлатлар хонандалари Ҳулкар Абдуллаеванинг "Пақа-пақ" қўшиғини Zoom орқали биргаликда ижро этишди. Бу ҳақида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар қилди.

Ушбу онлайн тадбир "Хива  шаҳрининг 2020 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан амалга оширилган. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон, Туркманистон, Туркия, Қрим, Молдова, Кабарда-Балкария, Ўзбекистон санъаткорлари Zoom дастури орқали Ҳулкар Абдуллаевага жўр бўлиб, куйлашди.

Эслатиб ўтамиз, Турксой Маданият вазирлари кенгаши 2019 йилнинг 2 декабрь куни Хива шаҳри "2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти" деб эълон қилинган эди. Турксой кенгашига Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон вакиллари киради. 

927
Минарет Ислам Ходжа в Хиве

ЮНЕСКО бош директори Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

89
(Янгиланган 09:48 24.09.2020)
Одри Азуле Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. ЮНЕСКО Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишидан сўнг ташкилот бош директори Одри Азуле ўз твиттерида Ўзбекистон президенти ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан", - деб ёзди Одри Азуле. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 сентябр кунлари бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокатга қаратган эди. 

Хусусан Ўзбекистон президенти Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилишни ҳамда 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёр эканлигини билдирган эди. 

89
Съемка

Ўзбекистонда фильм олаётган хорижий кинокомпанияларга 300 минг $ гача харажат қопланади

92
Хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг доллардан ошмаган миқдорда) қайтарилади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Бунда, хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан рухсатнома олади ҳамда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланади.

Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Ўзбекистондаги тижорат банкларида махсус ҳисоб рақами очади ва харажатларни шу орқали амалга оширади.

Рухсатнома муддати якунлангандан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.

Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади ва вазирлик томонидан 10 кун муддатда қарор қабул қилинади.

Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик веб-сайтига жойлаштирилади.

92

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

101
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

101