Россия ҳукумати Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини маъқуллади

1171
Мазкур ҳужжатни “Росатом” давлат корпорацияси томонидан тайёрланган. Ҳужжат сув реакторлари асосида иккита энергия блокларини яратишни ўз ичига олади.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистон билан атом электр станциясини қуриш келишувни маъқуллади, деб хабар қилди РИА Новости.

Ҳужжатни “Росатом” давлат корпорацияси тайёрлади. У сув реакторлар асосида икки энергиялар блокларини яратишни ўз ичига олади.

Бугун Москвада Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев иштирокида Ўзбекистон-Россия музокаралари бошланганди.

Сал кейинроқ томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишини ўтказишади.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари октябр ойида режалаштирилган Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи кун тартибини муҳокама қилишади.

1171
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (29)
Денежные купюры

ЕТТБ “Иссиқлик электр станциялари”ни 88,6 млн миқдорида молиялаштиради

62
Банк Директорлар кенгаши куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу лойиҳани маъқуллаган.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) “Иссиқлик электр станциялари” АЖни 88,6 млн евро миқдорида молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг банк президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан музокараларида маълум қилинди.

Банк Директорлар кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилишини маъқуллаган.

Шунингдек, ЕТТБ "Масдар" (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Видеоконференция давомида томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик шартларига асосланган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Банкнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди.

62

Ўзбекистон ва Тожикистон 724 млн долларлик битим имзолади

159
Томонлар божхона ва чегара назорати тартибларини оптималлаштириш, шунингдек, темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш, модернизация қилиш ва жиҳозлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми якунлари кўра умумий қиймати 724 млн долларлик 308 та инвестициявий ва савдо битимлари имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов Қоҳир Расулзода ҳамраисликларида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилишида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва ҳўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

В Душанбе состоялось заседание Узбекско-Таджикской Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству
Пресс-служба МИВТ Узбекистана
В Душанбе состоялось заседание Узбекско-Таджикской Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству

Тадбир давомида инвестициявий, савдо, банк-молия, илмий-маърифий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги кенгайишининг масалаларини батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Томонлар енгил саноат, озиқ-овқат, электротехника тармоқлари, машинасозлик, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида янги саноат кооперацияси лойиҳалари устида биргаликда ишлашга келишиб олишди.

Шу муносабат билан, савдо қилиш жараёнларини енгиллаштириш, мавжуд тўсиқларни биргаликда бартараф этиш ва савдо айланмаси тузилмасини диверсификациялашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, ҳар икки мамлакат ҳудудларида савдо уйларини ташкил этиш масаласи устида ишлаш каби ўзаро савдо-сотиқнинг ўсишини таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлар келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон қандай қилиб ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиши мумкин

Томонлар божхона ва чегара назорати тартибларини оптималлаштириш, шунингдек, темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш, модернизация қилиш ва жиҳозлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.

Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

159
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0