В Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан состоялась встреча заместителя министра Бадриддина Абидова с заместителем министра иностранных дел Грузии Александром Хвтисиашвили

Ўзбекистон Грузияга пахта экспортини камайтирди

246
Грузия ва Ўзбекистон вазир ўринбосарлари даражасида иқтисодий ҳамкорликка бағишланган учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов Грузия ташқи ишлар вазири Александр Хвтисиашвили билан учрашди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Грузия ТИВлари музокараларнинг 11 раунди доирасида икки мамлакат орасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва туристик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар 2018 йил давомида икки мамлакат иқтисодий муносабатлари ҳажми Ўзбекистон пахта толаси экспорти камайиши оқибатида, қисқарганиниа қайд этишди. Шу билан бирга, томонлар келажакда ҳамкорликнинг улкан истиқболлари борлиги қайд этишди.

Хусусан, Хвтисиашвили бугунги кунда Грузия аэропорт, йўллар ва денгиз портларида олиб орилаётган улкан реконструкция ишлари натижасида, келажакда уларнинг транспорт инфратузилмаси Марказий Осиёдан Европага юклар транзитида улкан роль уйнаши мумкинлигини хабар қилди.

Шунингдек Грузия вакили Ўзбекистонда юз бераётган улкан ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини ўз ўз юртида ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар тажрибаси билан бўлишишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалигини кластер тизими асосида ривожлантиришга ўтганини ҳамда Грузия томонини Ўзбекистон ҳудудида пахтачилик, виночилик ва боғдорчилик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга чорлади.

Томонлар келажакда Ўзбекистон  ва Грузия ҳудудида ташкил қилинадиган иқтисодий форумларда суҳбатни давом эттиришга келишиб олишди.

В Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан состоялась встреча заместителя министра Бадриддина Абидова с заместителем министра иностранных дел Грузии Александром Хвтисиашвили
PR-центр Министерства инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан