Фуры выстроились в очередь на границе

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги тирбандлик сабабини маълум қилишди

786
Ҳозирда бир суткада 250 дан зиёд бўлмаган юк машинани ўтказишни имкони бор.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида юк машиналар тўпланиб қолганини Қозоғистон Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини ижро этувчи Куат Раҳимов тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Раҳимовнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги юк олиб ўтиш оқими тўрт бараварга ошган. Назорат-ўтказиш пунктлари эса 20 йилдан олдин қурилган ва модернизация қилишни талаб этади.

У бир сутка давомида 250 дан зиёд бўлмаган юк машинани ўтказишни имкони бўлаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада машиналар тўпланиши масаласини муҳокама қилди

Иккинчи сабаби эса Ўзбекистон томонидан автотранспорт воситаларини кўздан кечириш назорати кучайтирилгани. Шу боис Қозоғистон ҳудуда кўплаб юк машиналар тўпланиб қолиши кузатилмоқда.

786

Доллар, евро яна кўтарилди

183
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

183

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

576
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

576

Ўзбекистонда коронавирус: 10 август асосий хабарлари

674
(Янгиланган 22:58 10.08.2020)
Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 517 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 22 559 нафарга етди.

Айни пайтда 8 311 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ва 80 ёшли Х.А. (эркак), Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда вафот этди.

Ўзбекистонда жами 198 киши пандемия қурбони бўлди.

Муҳим ёрдам

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг штаб-квартираси, COVID-19га Бутунжаҳон бирдамлиги ва ҳаракати жамғармаси орқали, Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу сафар Истамбулдан келган рейсда 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бундан ташқари, ҳафта охирига лабораторияда ишлатиладиган материалларидан иборат яна бир гуманитар ёрдам юки етказилади.

Қирғизистонга парвоз

Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилишича, Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,9 миллиондан ошди, 731 минг киши вафот этди, 12,8 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,0 млн), Бразилияда (3,0 млн), Ҳиндистонда (2,2 млн).

674
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси