Ферганский международный инвестиционный форум-2019

Фарғонада халқаро инвестиция форуми иш бошламоқда

169
Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Жорий йилнинг 7 август куни Фарғона шаҳрида халқаро инвестиция форуми иш бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Форумда Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатнинг йирик инвесторлари иштирок этмоқда. Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, В2G, B2B форматлардаги кооперацион биржалар ўтказилиб , келишувлар имзоланади.

169