Россия компаниялари Фарғона вилоятига юз миллион долларлик инвестиция киритади

342
(Янгиланган 13:16 08.08.2019)
Россия компаниялари Фарғона вилояти ҳокимлиги билан 100 миллион долларлик 60 тадан ортиқ лойиҳа бўйича иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Россия компаниялари Фарғона вилояти ҳокимлиги билан 100 миллион долларлик 60 тадан ортиқ лойиҳа бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда РИА Новости вилоят ҳоким ўринбосари Мухсинхўжа Абдураҳмоновга асосан хабар қилди.

Куни кеча Фарғонада Халқаро инвестиция форуми очилди. Унда 27 давлатда 100 га яқин бизнес вакиллари қатнашмоқда.

“Ҳозирги вақтда Россия компаниялари билан умумий қиймати 100 миллион долларлик 64 та лойиҳа бўйича иш олиб бормоқдамиз”, - деди Абдураҳмонов.

Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, Фарғона вилояти корхоналари Бошқирдистон, Перм қитъаси, Вологда ва Оренбург вилояти компаниялари билан яқин ҳамкорлик олиб борилмоқда. Хусусан, Оренбург компаниялари вилоятда 55 миллион долларлик парандачилик кластерини очишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, истиқболли рўйхатга тўқимачилик, электротехника саноати ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш лойиҳалар киритилган.

342

Доллар, евро яна кўтарилди

119
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

119

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

561
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

561

Исроилда Хитой бизнесмени учун олтин ва олмосдан ясалган ниқоб тайёрланади

26
(Янгиланган 15:30 10.08.2020)
Махсус ниқоб икки хил қора ва оқ рангда олмослар билан безатилади. Унинг тахминий нархи 1,5 миллион доллар бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Исроилда 18-каратли оқ олтиндан ва 3600 дона олмосдан ясалган тиббий ниқоб яратилади, деб хабар беради "Газета.ru".

Унинг тахминий нархи 1,5 миллион доллар бўлиши мумкин. Ниқобга ўрнатиладиган олмослар икки хил рангда бўлади: қора ва оқ.

Бундан ташқари ниқоб юқори сифатли N99 фильтрлари билан жиҳозланади. Ниқобга буюртмани АҚШда яшаб келаётган хитойлик ишбилармон жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳиндистонлик 49 ёшли бизнесмен Шанкара Курхаде коронавирусдан ҳимояланиш учун 4 минг долларга тилладан ниқоб ясатганди. Ниқобни тайёрлашга 8 кун ва 60 грамм олтин сарф қилинганди.

26
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси