Ўзбекистон банкларида доллар кескин қимматлашди

709
Ўзбекистон тижорат банклари сотиш ва сотиб олиш курсини деярли 200 сўмга оширишди.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. 9 августдан бошлаб қатор банклар долларни 8840 сўмдан сотиб олиб, 8900 сўмдан сотишмоқда. Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилди.

Хабарда янги курслар белгиланган банклар рўйхат келтирилган:

• Ипотека банк: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;

• Kapitalbank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;

• Hamkor bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;

• Davr bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;

• Asia Alliance bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8890;

• Universal bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8890;

• Asaka bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8900;

• Aloqa bank: сотиб олиш - 8840, сотиш - 8880.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 6 августдан бошлаб доллар расмий курсини 8704,87 сўм этиб белгилаганди.

709