Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Ўзбекистонда сўм деноминация қилинадими? Марказий банк раиси жавоби

4691
(Янгиланган 13:00 20.08.2019)
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов республикада миллий валюта деноминацияси ўтказилиши ҳақида ўз фикрларини айтди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг деноминация қилиниши ҳақида ўз фикрларини айтди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.  

“Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.

Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади.  Бизда аҳвол ундай эмас”, - деб таъкидлади Марказий банк раиси.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик, 2019 йил 25 февралида – 100 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилган эди.

Маълумот учун: деноминация бу – молиявий ислоҳотнинг бир тури бўлиб, у валюта номинал қийматини камайтиришни, бин неча эски намунадаги қоғоз пул ўрнига 1 та янги намунадаги банкнота ишлатишни  назарда тутади. Масалан, Россияда 1998 йилда ўтказилган деноминацияда 1000  рубл 1 рублга тенглаштирилган эди.

4691
Мавзу:
Валюта айирбошлаш сиёсатидаги ўзгаришлар (9)
Тепловоз с грузовыми вагонами

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспортида юк ташиш тарифларини 50 фоизга пасайтиради

100
(Янгиланган 13:28 29.05.2020)
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев Қозоғистон маҳсулотлари Ўзбекистон орқали Афғонистон бозорига чиқиш бўйича логистика истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўлларда юк ташиш тарифларини пасайтиришга келишиб олди.

Томонлар тарифларни 50 фоизга қисқартиришни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев маълум қилди.

"Ҳозирда темир йўл тарифлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари темир йўл транспортида 50 фоизлик чегирма тақдим этиш тўғрисида келишувни имзоладилар, яъни, ушбу масалалар энди икки томондан ҳам тўлалигича кўриб чиқилди", - деди Ниёзхўжаев Саратовда "Жорий санитар-эпидемиологик вазият тугаганидан сўнг ЕОИИ мамалакатлари савдо иқтисодий алоқаларини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда.

Шунингдек, элчи Афғонистон ҳудудида темир йўл транспорти учун тарифларни пасайтириш масаласи ҳам фаол кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.

Ниёзхўжаевнинг фикрига кўра, ушбу келишувни амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишга бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев товарлар чегарага етиб боргунга қадар ёки маҳсулотлар мамлакат ичида эркин муомалага чиқарилгандан кейин назорат қилинишини назарда тутувчи тизим яратиш бўйича топшириқ берган эди.

Чора-тадбирлар амалга оширилди. Апрел ойидан Ўзбекистонга темир йўл орқали олиб кирилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотлар республика божхона органларига олдиндан электрон кўринишда тақдим этилишини талаб қилувчи тизим жорий этилди.

100

Ўзагротехсаноатхолдинг Қозоғистонда тракторлар ишлаб чиқаради

91
(Янгиланган 13:08 29.05.2020)
Ўзагротехсаноатхолдинг Қозоғистонда тракторлар, пахта териш машиналари, тиркамалар, роторли ўргичлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси билан биргаликда Туркистон вилоятида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар

Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион доллар бўлган янги лойиҳа “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғишни назарда тутган. 

Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахта тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.

Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

91

Ҳиндистонда маймун COVID-19 беморларининг қон намуналарини ўғирлаб кетди

11
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида маймун тўдаси COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

Маймунлар уч дона тест намуналарини олиб, қочиб кетишди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар қилди.

Ҳодиса жума куни Меерута тиббиёт коллежида юз берди.

Шифокорлар, агар намуналарда коронавирус бўлса, у маймунларга юқиши мумкин, деб қўрқишмоқда. Шифокорлар, илгари маймунлар ушбу марказдан турли нарсаларни ўғирлашганини таъкидлашди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеода маймунлардан бири ўғирланган намуна тўпламини чайнаётгани акс этган.

Штат полицияси маймунларнинг COVID-19 бемор қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар бергандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

11
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси