Национальный Банк Узбекистана

Миллий банк Хитойдан 500 миллион юан кредит олади

164
Ўзбекистон делегацияси Хитойга ташрифи давомида 500 миллон юан кредит олиш ҳақида келишувга эришди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон Миллий банки Хитой Давлат ривожланишг банки (ХДРБ) билан 500 миллион юан (69,8 млн. доллар) миқдорида кредит линияси очиш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Миллий банк Хитой Давлат ривожланиш банки билан 500 миллион юан миқдорида кредит линиясини очиш ҳақида келишиб олишди”, - дейилган хабарда.

Ушбу келишув 27 август кунлари Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро комиссияси учрашувида имзоланган.

“Хитой юанида кредит олишнинг асосий устуворлиги– унинг LIBOR ставкасига боғлиқ эмаслигидир. Ундан ташқари юанда ҳисоб-китоб қилиш валюта айирбошлаш харажатларини камайтиради”, - деди Миллий банк вакили.

Маълумот учун, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкоридир.Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодига Хитой инвестициялари миқдориҳам жуда катта бўлиб  8 миллиард долларни ташкил қилади.

164