Узбекистан и Япония обсудили возможность выпуска новых авто

Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди

490
(Янгиланган 11:36 04.10.2019)
Учрашувда Япония тарафи автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш таклифини қизиқиш билан қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Япониянинг “Itochu” компанияси Ўзбекистон билан янги автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида "Mitsubishi Corporation", "Marubeni Corporation" ва "Itochu Corporation" каби йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказди.

Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан ички бозор эҳтиёжларини қондириш ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳисобига, Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кучайтириш механизмлари ишлаб чиқилган.

“Шунингдек, Япония тарафи автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш таклифини қизиқиш билан қабул қилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ва компанияларнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.

490
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков

Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар борасида ҳамкорликни чуқурлаштиради

66
(Янгиланган 18:13 09.07.2020)
Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзолади.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва АҚШ инвестициялар ва инфратузилмавий ривожланиш соҳасидаги соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақида Инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра 29 июн – 1 июл кунлари Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер ва АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзадни Ўзбекистонга ташриф буюришган.

Бўлиб ўтган учрашувда, янги иш ўринлари яратиш, аҳолига инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишга, шунингдек, муқобил энергия манбаларини кенг жорий этишга қаратилган хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурларни амалга оширишдан манфаатдорлигини тасдиқладилар.

Томонлар DFC маблағлари жалб қилинган ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида энергетика, транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистонда стратегик инфратузилмавий лойиҳаларни аниқлаш ва амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда биргаликда фаолият олиб боришга келишдилар.

Бундан ташқари, аёлларнинг иқтисодиётда ҳар томонлама ва эркин иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга инвестиция киритиш муҳимлигини таъкидланди.

Шу билан бирга, учрашувда Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика алоқаларини кенгайтириш ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда ҳамфикрлик билдирилди.

Ташриф давомида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон билан биргаликда минтақавий жамғармани ташкил этиш бўйича келгусида муҳокамаларни ўтказишга келишиб олинди. Қўшма Штатлари ҳар бир давлат томонидан эълон қилинган капиталнинг хусусий сектор инвестицияларини қўллаб-қувватлаш мақсадларига мувофиқлигини ўрганади.

DFC - (U.S. International Development Finance Corporation) - АҚШ ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб у хусусий секторга киритилаётган АҚШ хорижий сармояларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Агентлик ҳозирги мавжуд OPIC, DCA, DFC ва USAID ташкилотларига қўшимча равишда уларга нисбатан 2 баравар кўп (60 миллиард $) молиявий имкониятларга эга. DFC - 2019 йилнинг 20 декабрида ташкил қилинган. 

66

Метеорологлар иқлим яқин беш йилда қай даражада ўзгаришини айтишди

320
Бутунжаҳон метеорологик ташкилот бош котиби сўзларига кўра, COVID-19  жаҳон иқтисодига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, давлатлар имкониятдан фойдаланиб, пандемиядан сўнг қайта ривожланиш дастурларига иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича чораларни киритишлари лозим.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Елизавета Исакова. Ўртача йиллик глобал ҳарорат кейинги ҳар беш йилда 1850-1900 йиллардаги саноат даражасигача бўлган ҳароратдан камида 1°C юқори бўлади ва йилига 1,5°C дан ошиши мумкин, дейилади Жаҳон метеорологик ташкилоти (ЖМТ) томонидан пайшанба куни эълон қилинган янги иқлим прогнозида.

ЖМТ экспертлари маълумотларига кўра, Ер юзидаги ўртача температура саноатгача бўлган даврга нисбатан 1°С юқори. Хусусан, сўнгги беш йиллик давр энг иссиқлиги билан ажралиб туради.

"Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки - бизнинг олдимизда иқлим ўзгариши бўйича Париж битими мақсадларига эришиш бўйича мураккаб вазифалар турибди: ушбу юз йилликда глобал ҳарорат кўтарилишини саноатгача бўлган даврга нисбатан 2 °С дан пастроқ даражада ушлаб туриш ва ҳароратнинг кўтарилишини бундан кейин ҳам - 1,5°С даражасида чеклаш ҳаракатларини давом эттирмоғимиз лозим", - деди ташкилот бош котиби Петтери Таалас.

ЖМТ прогнози COVID 19 пандемияси натижасида иссиқхона газлари ва аэрозолларнинг атмосферага ташланмалари туфайли юз берган ўзгаришларни ҳисобга олмаган.

"ЖМТ бир неча бор таъкидлаганидек, COVID 19 пандемияси туфайли саноат ва иқтисодий пасайиш иқлим соҳасида барқарор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ўрнини босмайди. CO2нинг атмосферада узоқ туриши туфайли, жорий йилги ташланмаларнинг пасайиши глобал иқлим ошишининг асосий сабабчиси ҳисобланган CO2 концентрациясининг атмосферада пасайишига олиб келмайди", — деди Таалас.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19  жаҳон иқтисодига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, давлатлар имкониятдан фойдаланишлари ва пандемиядан сўнг ўз қайта ривожланиш дастурларига иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича чораларни киритмоқлари лозим.

320

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

0
(Янгиланган 20:33 10.07.2020)
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блокладилар. Бельгия ва Германия томонидан Туркия-Сурия чегарасида 2та НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўз резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари ҳақида – видеомиздан билиб олишингиз мумкин.

0