Штанговый насос

Ўзбекистонда илк бор ер ёриш орқали нефт қазиш ҳажми оширилади

627
(Янгиланган 12:21 08.10.2019)
Fracking - ернинг горизонтал қатламини ёриш орқали қазиб олинаётган нефт ва газ ҳажмини бир неча баробар ошириш услуби.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Eriell компанияси илк бор Ўзбекистонда ер қатламларини ёриш (Fracking) ишларини амалга оширади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ўзбекистонда илк бор ернинг алоҳида қатламларида горизонтал сволининг узунлиги 1000метргача бўлган, кўп босқичли ер ёриш ишлари олиб борилади. Ҳар бир пластда 10 босқичгача ер ёриш амалиёти бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Кўп босқичли ер қатламларини ёриш амалиёти, одатда, сўнган нефт қудуқларида фойдаланилади. Ушбу услуб ёрдамида қазиб олинаётган углеводородлар ҳажмини 5-6 бараварга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз 2017-2019 йиллларда Ўзбекистонда нефт ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” БААнинг Eriell Oilfield Service компанияси ҳамда австриянинг Eriell GmbH ва Enter Engineering Pte компаниялари билан умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган шартнома имзолаган эди.

627

Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

18
Ўзбекистон бош вазири яқин йилларда Тожикистон билан ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард долларга етказилиши режалаштирилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида борасида сўз юритди.

“Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради”, - деди Арипов.

Ариповнинг сўзларига кўра, жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

“Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз”, - деди бош вазир.

Ушбу мақсадда бозорларга зарур ва талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, савдо-сотиқдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш ва қулай шароитлар яратиш, биргаликда юқори қўшилган қиймат занжирини ташкил этиб, учинчи давлатларга экспортни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Ташриф кун тартибида Ҳукуматлараро комиссиянинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

18
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега келди

129
(Янгиланган 11:14 29.09.2020)
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий комиссияси йиғилиши ҳамда икки давлат ишбилармонлар бизнес-форуми бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияся 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Ташриф кун тартибида Ҳукуматлараро комиссиянинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

Ҳукуматлараро комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олди.

129