Нефтедобывающее предприятие

Қашқадарёда 10 миллион тоннали нефт кони топилди - видео

425
(Янгиланган 09:38 30.10.2019)
Ўзбекистон жанубида заҳиралар умумий миқдори 10 миллион тонна нефт ва 7 миллиард метр куб газга тенг бўлган янги кон топилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистон жанубида янги 10 миллион тонна заҳирага эга бўлган нефт-газ конденсат кони очилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эшонқудуқ конлар тузилмасининг 3-сонли қудуғида саноат миқдорида углеводородлар оқими олинди. Дастлабки баҳолшга мувофиқ ушбу конда углеводородлар умумий заҳиралари миқдори 10 миллион тонна нефт ва 7 миллиард метр куб газга тенг, - дейилган компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Epsilon компанияси Ўзбекнефтгаз билан ҳамкорликда ер қатламларини ёриш технологияси орқали олдин консервация қилинган конларда нефт қазиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

425