Междунродная ярмарка овощей и фруктов в Ташкенте

Президент мева-сабзавот экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди

251
Дунёда мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозори 205 миллиард долларни ташкил этади. Ўзбекистоннинг бу бозордаги улуши эса бир фоизга ҳам етмайди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда мамлакатнинг мева-сабзавот экспорт ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, дунёда мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозори 205 миллиард долларни ташкил этади. Мамлакатнинг бу бозордаги улуши эса бир фоизга ҳам етмайди.

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда экинларни тўғри жойлаштириш, “маҳсулот етиштириш – харид қилиш – сақлаш ёки қайта ишлаш – экспорт” занжирини яратувчи кооперациялар ташкил этиш орқали экспорт ҳажмини босқичма-босқич 5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилга қадар агрологистика марказлари сони 140 тага етказилиши хабар қилинган эди.

251
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ўзбекистон саноати қанчалик рақобатбардош - БМТ рейтинги 

271
(Янгиланган 09:56 15.07.2020)
БМТ дунё мамлакатлари саноатининг рақобатбардошлик рейтингини янгилади. Унга давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. БМТ рақобатбардошлик рейтингини  янгилади. Унда Ўзбекистон 152 давлат орасида 0.017 кўрсаткичи билан 92 ўринни эгаллади. Максимал кўрсатгич 1га тенг бўлиши мумкин.

Бу Марказий Осиё республикалари орасида 2-ўрин. Олдинда Қозоғистон - 68 ўрин кўрсатгичи - 0,035. Орқада Қирғизистон 122 ўрин, ва Тожикистон - 129 ўрин. 

МДҲ давлатлари орасида етакчи - Россия - 32 ўрин ва 0,097 коэфицент, кейин Беларус - 47-ўрин ва 0.063, учинчи ўринда Қозоғистон. 

Саноат рақобатбардошлиги бўйича дунёда биринчи ўринда - Германия (0.471), иккинчи - Хитой (0.372) ва учинчи ўринда Жанубий Корея (0.349). 

БМТ давлатлар саноат рақобатбардошлилилигини 2003 йилдан буён ҳисоблаб келади. Унда давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади. 

271
Ташкент-сити

Яшаш учун энг арзон давлат: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

362
Рейтингга дунёнинг 135 та мамлакати киритилган бўлиб, у уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида тузилган.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2020 йилги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга дунёнинг 135 та давлати киритилган бўлиб, рўйхат уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 130-ўринни эгаллади.

Рейтингдан, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни, Афғонистон 132-ўринни, Покистон эса 135 — энг сўнгги ўринни эгаллади.

Бермуд ороллари 2020 йилда яшаш учун энг қиммат деб топилди. Ундан кейинги поғоналарни Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония эгаллаган.

362
Врач в больнице Саны, Йемен

Қозоғистонда вафот этган шифокорлар хотирасига тиббий "ўлмас полк" ўтказилди

13
Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Қозоғистонда 13 июль куни бир гуруҳ шифокорлар тиббий "ўлмас полк" тадбирини ўтказишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Воқеа 13 июль куни - Қозоғистонда бўлиб ўтган умумиллий мотам кунида рўй берган.

Қозоғистоннинг бир нечта регионларида тиббиёт ходимлари йўл четида қатор бўлиб турган ҳолда, коронавирус оқибатида вафот этган ҳамкасблари портретларини кўтариб ўзига хос акция уюштирганлар.

Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, интернет фойдаланувчилари акцияни кескин танқид остига олдилар.

Уларга кўра, шифокорлар бу вақтда йўл четида сурат кўтариб туриши эмас, балки кимнингдир ҳаётини қутқаришлари керак эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари танқидларга жавобан, идора ушбу флешмоб ташкилотчиси эмаслигини маълум қилди ва бу ҳолатда уларнинг бирдан-бир вазифаси санитария-эпидемиологик режимга амал қилинишини таъминлаш эканлигини эслатиб ўтди.

Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашган, аммо ўзлари қурбон бўлган медиклар рўйхатини эълон қилган эди. Қозоғистонда шифокорларнинг 5000дан зиёди коронавирусни юқтириб олган. COVID-19га қарши курашиб, вафот этган 42 нафар шифокорга улар вафотидан сўнг мамлакат президенти Касим Жомарт Токаев томонидан орденлар тақдим этилди.

13