Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Ўзбекистонда 2020 йилда ижтимоий соҳаларга кўпроқ маблағ ажратилади

264
(Янгиланган 19:16 31.10.2019)
Шавкат Мирзиёев ўтказган навбатдаги йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми чуқур таҳлил қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми ҳам чуқур таҳлил қилинди. 

Хабарда ёзилишича, келгуси йили ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағлар ҳажми ортиши кўзда тутилган.

“Масалан, соғлиқни сақлаш тизимига йўналтириладиган харажатлар жорий йилдагига нисбатан 18 фоизга, таълим соҳасига – 10 фоизга ва илм-фан ривожига – 47 фоизга кўпаяди”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмаларни яхшилаш каби йўналишларда 100 га яқин мақсадли дастурлар режалаштирилган.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш учун 1,3 баробар, болалар спорти дастури учун 3 баробар, геология-қидирув ишлари дастурига 4 баробар кўп маблағ ажратиш мўлжалланган.

Шунингдек, пахтачилик ва боғдорчиликда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш харажатларига ҳам алоҳида ўрин берилган. 

Хабарда “2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этиш кераклиги қайд этилгани қўшимча қилинган.

264
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ўзбекистон саноати қанчалик рақобатбардош - БМТ рейтинги 

303
(Янгиланган 09:56 15.07.2020)
БМТ дунё мамлакатлари саноатининг рақобатбардошлик рейтингини янгилади. Унга давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. БМТ рақобатбардошлик рейтингини  янгилади. Унда Ўзбекистон 152 давлат орасида 0.017 кўрсаткичи билан 92 ўринни эгаллади. Максимал кўрсатгич 1га тенг бўлиши мумкин.

Бу Марказий Осиё республикалари орасида 2-ўрин. Олдинда Қозоғистон - 68 ўрин кўрсатгичи - 0,035. Орқада Қирғизистон 122 ўрин, ва Тожикистон - 129 ўрин. 

МДҲ давлатлари орасида етакчи - Россия - 32 ўрин ва 0,097 коэфицент, кейин Беларус - 47-ўрин ва 0.063, учинчи ўринда Қозоғистон. 

Саноат рақобатбардошлиги бўйича дунёда биринчи ўринда - Германия (0.471), иккинчи - Хитой (0.372) ва учинчи ўринда Жанубий Корея (0.349). 

БМТ давлатлар саноат рақобатбардошлилилигини 2003 йилдан буён ҳисоблаб келади. Унда давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади. 

303
Ташкент-сити

Яшаш учун энг арзон давлат: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

392
Рейтингга дунёнинг 135 та мамлакати киритилган бўлиб, у уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида тузилган.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2020 йилги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга дунёнинг 135 та давлати киритилган бўлиб, рўйхат уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 130-ўринни эгаллади.

Рейтингдан, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни, Афғонистон 132-ўринни, Покистон эса 135 — энг сўнгги ўринни эгаллади.

Бермуд ороллари 2020 йилда яшаш учун энг қиммат деб топилди. Ундан кейинги поғоналарни Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония эгаллаган.

392

“Толибон”* яна ҳужум қилмоқда: Афғонистонда бир нечта теракт содир этилди

0
Афғонистонда тинлик ўрнатиш яна хавф остида. Шу кунларда жангарилар бутун мамлакат бўйлаб бир нечта терактларни амалга оширишди.

Куни кеча Саманган провинцияси Айбак шаҳрида миллий хавфсизлик бошқармаси олдида кучли портлаш юз берди: камида ўн киши вафот этди, 50 дан ортиқ киши яраланди. “Толибон”* радикал ҳаракати  жангарилари теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Самангандаги портлашдан олдин жангарилар Қундуз ва Бадахшондаги НЎПларига ҳужум амалга оширишди. Ундан аввал “Толибон” Нангарҳар вилоятида афғон хавфсизлик кучларига ҳужум қилди.

Афғонистондаги кескинлашув Ғарб ОАВларида гўёки Россия ва “Толибон” келишуви асосида уюштирилган фитна тўғрисида чиққан қатор мақолаларга тўғри келди. Москвада бу маълумот рад этилди.

Бу ҳақда батафсил видеомиз орқали билиб олишингиз мумкин.

* Россия ва қатор давлатлар тақиқланган террорчилик ташкилот

0