Банковские карты международных платежных систем VISA

Ўзбекистонда электрон пуллар муомаласи тартибга солинди

169
Ўзбекистондаги тўловлар тизимига электрон пуллар жорий этилмоқда. Электрон пуллар фақат миллий валюта - сўмда номиналлаштирилиши талаб қилинади.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. Республика ичидаги тўловлар архитектурасига электрон пуллар жорий этилмоқда. Бу электрон пуллар эмитентининг электрон тизимда электрон шаклда сақланадиган ва тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган сўзсиз ва чақириб олинмайдиган пул мажбуриятларидир.

Электрон пуллар фақат миллий валюта - сўмда номиналлаштирилган бўлиши керак. Марказий банк ва банклар (эмитентлар) уларни уларнинг номинал қийматига тенг бўлган пул маблағлари суммасига алмаштиришга чиқаради.  Жисмоний ва юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва электрон пуллар тизими агентлари  электрон пулларнинг эгалари бўлиши мумкин. Жисмоний шахслар электрон пулларни тўғридан-тўғри эмитентдан ёки электрон пуллар тизимининг оператори ёхуд агенти орқали оладилар.

Тегишли лицензияга эга бўлган ва электрон пуллар тизимининг ишлашини таъминлайдиган банк ёки бошқа ташкилот электрон пуллар тизимининг оператори бўлиши мумкин. Оператор электрон пуллар эмитенти билан тузилган шартномага мувофиқ тизимнинг фаолият кўрсатиш қоидаларини белгилайди. Эмитент ва оператор электрон пулларга рухсатсиз эга бўлиш ва (ёки) улардан рухсатсиз фойдаланганлик, шунингдек эмитентнинг дастурий таъминоти ишидаги ёхуд тизимнинг фаолият кўрсатишидаги хатолар ёки узилишлар оқибатида электрон пуллар эгасига етказилган зарар учун унинг эгаси олдида жавобгар бўлади.

Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради

Эмитент электрон пуллар эгасидан электрон пулларни чиқарганлик ва кўрсатиладиган қўшимча хизматлар учун улар ўртасида тузилган шартнома доирасида воситачилик ҳақи ундиришга ҳақли. Шартнома тузилгунига қадар электрон пулларнинг потенциал эгасига улардан фойдаланиш шартлари, воситачилик ҳақи миқдори ва уни ундириш тартиби, эмитент ва оператор маълумотлари (номи, жойлашган ери, оператор банк ҳисобланмаган ҳолларда - лицензия рақами) ва эътирозларни бериш усуллари тўғрисида ахборот тақдим этишлари шарт.

Ўзбекистонда реализация қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловларни тўлашда фақат шу ерда чиқарилган электрон пуллар қабул қилиниши мумкин. Тизим эмитенти ва (ёки) оператори электрон пуллар эгасини: шахсан ҳозирлигида ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда ёхуд масофавий идентификация қилиш тизимларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилишни амалга оширади. Идентификация қилинмаган жисмоний шахслар битта электрон қурилмада энг кўпи билан 5 БҲМни (эълон қилиш санасида – 1 115,0 минг сўм) сақлашлари ва 1 БҲМ (223,0 минг сўм) суммаси миқдорида операцияни амалга оширишлари мумкин. Идентификация қилинган жисмоний шахсларга электрон пуллар билан амалга ошириладиган операцияларга 100 БҲМ (22 300,0 минг сўм) миқдорида лимит белгиланган.

Электрон пулларнинг эгаси уларни эмитентга номинал қиймати бўйича қайтаришда илгари чиқарилган пулларни қайта алмаштириш қоплаш дейилади. Бунда қопланилаётган электрон пулларга тенг  “оддий” пулларнинг суммаси (агар шартномада эмитент ёки операторнинг воситачилик ҳақи назарда тутилмаган бўлса):

·         агар шартномада бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, электрон пуллар келиб тушган кун давомида якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс банк ҳисобварағига ўтказилади;

·         жисмоний шахс банк ҳисобварағига ўтказилади ёки унга нақд пул берилади.

Янги қонун крипто-активларга доир операцияларга (қиймати ва эгасига эга блокчейндаги ёзувлар жами) нисбатан татбиқ этилмайди. Мазкур масала бўйича алоҳида норматив база шакллантирилмоқда, ҳозирча у Президентнинг иккита қарорини (3.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон; 2.09.2018 йилдаги ПҚ-3926-сон қарорларга қаранг) ва Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни ўз ичига олган.

Яна битта нозик жиҳати. Ҳужжатда тўлов хизматлари етказиб берувчилари – МБ, банклар, тўлов ташкилотлари, агентлари ва субагентларига нисбатан санкциялар белгиланган:

·         тўловларни амалга ошириш муддатлари бузилган тақдирда, у муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

·         тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у хато аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт, акс ҳолда, тўловчи маблағларни қайтаришни, шунингдек муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган тўлов суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ тўлов суммасининг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Тегишли нормалар тижорат банкларининг мижозлар билан ўзаро муносабатларида амал қилмоқда. Қонун 2020 йил 3 февралдан кучга киради.

169
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ўзбекистон саноати қанчалик рақобатбардош - БМТ рейтинги 

200
(Янгиланган 09:56 15.07.2020)
БМТ дунё мамлакатлари саноатининг рақобатбардошлик рейтингини янгилади. Унга давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. БМТ рақобатбардошлик рейтингини  янгилади. Унда Ўзбекистон 152 давлат орасида 0.017 кўрсаткичи билан 92 ўринни эгаллади. Максимал кўрсатгич 1га тенг бўлиши мумкин.

Бу Марказий Осиё республикалари орасида 2-ўрин. Олдинда Қозоғистон - 68 ўрин кўрсатгичи - 0,035. Орқада Қирғизистон 122 ўрин, ва Тожикистон - 129 ўрин. 

МДҲ давлатлари орасида етакчи - Россия - 32 ўрин ва 0,097 коэфицент, кейин Беларус - 47-ўрин ва 0.063, учинчи ўринда Қозоғистон. 

Саноат рақобатбардошлиги бўйича дунёда биринчи ўринда - Германия (0.471), иккинчи - Хитой (0.372) ва учинчи ўринда Жанубий Корея (0.349). 

БМТ давлатлар саноат рақобатбардошлилилигини 2003 йилдан буён ҳисоблаб келади. Унда давлатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳияти акс этади. 

200
Ташкент-сити

Яшаш учун энг арзон давлат: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

299
Рейтингга дунёнинг 135 та мамлакати киритилган бўлиб, у уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида тузилган.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2020 йилги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга дунёнинг 135 та давлати киритилган бўлиб, рўйхат уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 130-ўринни эгаллади.

Рейтингдан, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни, Афғонистон 132-ўринни, Покистон эса 135 — энг сўнгги ўринни эгаллади.

Бермуд ороллари 2020 йилда яшаш учун энг қиммат деб топилди. Ундан кейинги поғоналарни Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония эгаллаган.

299
Посадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе, архивное фото

Ўзбекистон фуқаролари Россиядан поездларда қайтарилиши чоралари кўрилмоқда

83
(Янгиланган 11:27 15.07.2020)
Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини поездлар орқали ҳам олиб келишни бошлаш кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

"Қозоғистон, Россия чегарасида турган жуда кўп фуқароларимизни олиб келдик. Келганларни ҳамма карантин нормаларига эътибор қилиб жойлаштиряпмиз. Россиядаги фуқароларимиз билан ҳам мулоқотда бўлиб, биринчи марта темир йўл билан иложи борича тезроқ ватанимизга олиб келиш чораларини кўряпмиз", – деди Ўзбекистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда "Жибек жоли" — "Ғишт-Кўприк" назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан фуқароларни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди.

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июл куни фуқароларининг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июл куни кечқурун ва 9-июл куни "Жибек жоли" – "Ғишт-Кўприк" назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқаролар ўтказилди.

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

83