Нефтяные станки-качалки

Ўзбекистондаги нефть ва газ конларининг умумий захираси ҳақидаги маълумот очиқланди

316
Таъкидланишича, жорий йил якуни билан ер ости углеводород захираларини 53 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстириш режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Бугунги кунда республика бўйича жами 275 та нефть ва газ конлари очилган бўлиб, уларнинг умумий захираси 2,4 млрд. тонна шартли ёнилғини ташкил қилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, республикада углевород хом ашё базаси барқарорлигини таъминлаш, қазиб олинаётган нефт ва газ маҳсулотлари ўрнини тўлдириш мақсадида, Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор, Сурхондарё ва Фарғона нефт-газли ҳудудларида геология қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Добыча газа
© Sputnik / Алексей Никольский

Президентнинг 2017 йил 3 ноябрдаги қарори доирасида амалга оширилган геология-қидирув ишлар натижасида 2017-2018 йиллар ҳамда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 16 та нефть ва газ конлари очилди ва ер ости углеводород захиралари 171 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстирилди.

Таъкидланишича, жорий йил якуни билан ер ости углеводород захираларини 53 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстириш режалаштирган.

Хабарда 9 ой мобайнида 5 та янги кон очилгани (Кушкаир, Оралиқ, Чакар, Дўлтатепа, Шортак) ва ер ости углеводород захиралари 31 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстирилгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жанубида янги 10 миллион тонна захирага эга бўлган нефт-газ конденсат кони очилгани хабар қилинган эди.

316