Птицеводческое предприятие ООО Равис – птицефабрика Сосновская в Челябинской области

“Тайван товуқчилик қироли" Наманганда йирик товуқчилик комплексини қуради

349
(Янгиланган 11:08 08.11.2019)
Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси" ишлаб чиқаришга йўналтирилади ҳамда Чин юртига экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол" сертификати билан араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Тайваннинг Kai Shing Trading Co. Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Тен Сюэкай Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди. Шарқий Осиёда “Тайван товуқчилик қироли" сифатида кенг танилган Тен Сюэкай, Наманган вилоятида йирик паррандачилик комплекси қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу борада Kai Shing Trading Co. Ltd раҳбари бир неча бор Наманган вилоятига ташриф буюрди. Наманган вилоятида тайванлик тадбиркорнинг МЧЖ шаклидаги “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоят ҳокимлиги билан “Kai Shing Namangan" хорижий корхонаси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланди.

Имзоланган ҳужжатга кўра, паррандачилик комплекси, иссиқхона, кушхона, ем ишлаб ишлаш чиқариш заводи, органик чиқиндиларни қайта ишлаш заводи каби бўлимлардан иборат ушбу йирик лойиҳа учун “Kai Shing Namangan" хорижий корхонасига вилоятда 550 гектар ер ажратилади.

Инвестор ушбу лойиҳа учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан хорижий инвестиция киритади.

Корхонада очиқ осмон остида махсус зотли товуқларни етиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган товуқларнинг катта қисмини Хитойда машҳур “Император товуқ эссенцияси" ишлаб чиқаришга йўналтирилади ҳамда Чин юртига экспорт қилинади. Қолган қисми “Ҳалол" сертификати билан араб давлатларига ҳамда ички бозорга сотилади.

349