ОАЭ инвестируют $100 млн в строительство солнечной электростанции в Навои

БАА Навоийдаги фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион $ сармоя киритади

79
(Янгиланган 13:45 08.11.2019)
Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси Навоий вилоятидаги умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион долларгача сармоя киритади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси Навоий вилоятидаги умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион долларгача сармоя киритади. 8 ноябрь куни бу борадаги битим Тошкент шаҳрида имзоланди. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг сўзларига кўра, битим имзоланиши – тарихий воқеа бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган ислоҳот ва ўзгаришларнинг орқага кайтарилмаслигини яна бир бор тасдиғидир.

Қайд этилишича,қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланиши ва фотоэлектр станциясини фойдаланишга топширилиши 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг “Masdar” компанияси Ўзбекистон тарихида қуёш энергиясига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида инвестицияларини жалб қилиш бўйича биринчи очиқ тендер ғолиби деб эълон қилинган эди.

“Masdar” компанияси - Абу Даби Ҳукумати "Mubadala Investment Company" инвестиция холдингининг шўъба корхонаси бўлиб, дунёдаги қайта тикланадиган энергия соҳасида етакчи компаниялардан биридир.

79