Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

СССР қулаганидан кейин йўқотилган улкан иқтисодий базани тикламоқчимиз Куприянов

608
(Янгиланган 13:09 11.11.2019)
Куприянов Ўзбекистон ЕОИИга эҳтимолий кириши – катта интеграцион лойиҳа эканлигини таъкидлади. Ўхшаш бўлган иқтисодий бозорларини бир тизимга бирлаштиришдан барча манфаатдор.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik, Алексей Стефанов. Россия Фанлар академияси Э.М.Примаков номидаги халқаро ташкилотлар ва глобал сиёсий тартибга солиш сектори халқаро сиёсий муаммолар бўлими илмий ходими Алексей Куприянов Валдай клубининг Осиё анжумани қандай ўтаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий мулоқотлар фаол давом этмоқда. Айни дамда иштирокчиларнинг асосий вазифаларидан бири - Россия ва Ўзбекистон экспертлари ўртасида илмий мулоқотларни ўрнатиш.

“Путин Мирзиёев билан учрашиб, мулоқот қилишмоқда, иқтисодий лойиҳалар амалга оширилмоқда, афсуски, икки давлат олимлари эса ҳозирча кенг ҳамкорлик йўлга қўйишмади”, - дейди эксперт.

Куприянов Ўзбекистон ЕОИИга эҳтимолий кириши – йирик интеграцион лойиҳа эканлигини таъкидлади. Ўхшаш иқтисодий бозорларни бир тизимга бирлаштиришдан барча манфаатдор.

“СССР қулаганидан кейин йўқ бўлиб кетган улкан иқтисодий базани тикламоқчимиз”, - деди илмий ходим.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳам Ўзбекистон каби фаол ва самарали ҳамкорлик йўлидаги иқтисодий ва сиёсий тўсиқларни бартараф этилишидан манфаатдор. Республика вакиллари шерикчиликни фаоллаштиришга тайёр эканлигини кўриш мумкин.

608
Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)