Фармацевтическое предприятие в Наманганской области

Ўзбекистонда энг кўп корхоналар Хитой ва Россия иштирокида очилди

139
Ўзбекистонда шу йил 10 ойида Хитой Халқ Республикаси резидентлари капитали иштирокида – 491 та, Россия Федерацияси – 414 та корхона очилди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 10 ойида энг кўп корхоналар Хитой ва Россия иштирокида очилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида айтилган.

Ёзилишича, 2019 йилнинг январ-октябр ойларида  хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2 804 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 905 тага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида, хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар (1 522 та ёки жамидаги улуши 54,3 %), Тошкент вилояти (257  ёки  9,2 %) ва Сурхондарё вилоятлари (145 та ёки 5,2 %) ҳиссаларига тўғри келади.

Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси (30 та  ёки  1,1 %),  Сирдарё  вилояти (43 та ёки 1,5 %) ва Хоразм вилояти (56 та ёки 2,0 %) ҳиссаларига тўғри келади.

2019-йилнинг январ-октябр ойларида янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони: Хитой Халқ Республикаси резидентлари капитали   иштирокида – 491 та, Россия Федерацияси – 414 та, Туркия – 372 та, , Қозоғистон – 278 та ва Корея Республикаси – 186 та корхона рўйхатдан ўтган.

139