Фара автомобиля. Иллюстративное фото

Қозоғистон Ўзбекистонга салкам 12 млн долларлик автомобиллар етказиб беради

1102
Томонлар “СарыаркаАвтоПром”да ҳамкорликда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортини оширишга келишиб олдилар.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистонга JAC S3 ва JAC S5 русумли 766 дона автомобиль етказиб беради. Бу ҳақда “KazakhЕxport” матбуот хизмати хабар қилди.

Келишувнинг умумий қиймати 11,8 миллион долларни ташкил этади.

Бу “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари Шавкат Умурзоқов ва “KazakhЕxport” экспорт-суғурта компаниясининг бошқарув раиси Руслан Искаков имзолаган ҳамкорлик тўғридаги шартномада кўзда тутилган. Шартнома Миллий автомобил павильонида “Chevrolet”нинг қатор моделларини намойиш этиш вақтида имзоланган.

  • Руководитель компании Узавтосаноат Шавкат Умурзаков и председатель правления экспортно-страховой компании KazakhЕxport Руслан Искаков подписали договор о сотрудничестве
    Руководитель компании "Узавтосаноат" Шавкат Умурзаков и председатель правления экспортно-страховой компании KazakhЕxport Руслан Искаков подписали договор о сотрудничестве
  • Презентация модельного ряда Chevrolet в Национальном павильоне с участием премьер-министра Казахстана Аскара Мамина
    Презентация модельного ряда Chevrolet в Национальном павильоне с участием премьер-министра Казахстана Аскара Мамина
  • Презентация модельного ряда Chevrolet в Национальном павильоне с участием премьер-министра Казахстана Аскара Мамина
    Презентация модельного ряда Chevrolet в Национальном павильоне с участием премьер-министра Казахстана Аскара Мамина
1 / 3
Руководитель компании "Узавтосаноат" Шавкат Умурзаков и председатель правления экспортно-страховой компании KazakhЕxport Руслан Искаков подписали договор о сотрудничестве

Ҳужжат “СарыаркаАвтоПром” (Қозоғистон)да ҳамкорликда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортини оширишни назарда тутади.

1102
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ҳинд компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқармоқчи

62
(Янгиланган 11:57 14.07.2020)
Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “UNO Minda” компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

“Музокаралар чоғида Нирмал Минда Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди”, - дейилган хабарда.

“UNO Minda” 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга. Бош офиси Харьяна штатининг Манесар шаҳрида  жойлашган.

Компания Манесар ва Сонепат (Харьяна), шунингдек, Пуна (Махараштра) шаҳарларида муҳандислик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга. Компаниянинг йиллик савдо айланмаси 1,1 миллиард AҚШ долларидан зиёд.

62
Денежные купюры: доллары США

Ўзбекистон эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 200 млн $ қарз олади

42
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 200 миллион доллар кредит олади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

13 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

“ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.

42
Колючая проволока по периметру тюрьмы

“Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштирганлар устидан ҳукм ўқилди

38
Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум қилган етти киши мамлакат Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистонда “Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштиришда иштирок этган етти кишига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда республиканинг бош ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълум қилди.

Чегара постига ҳужум қилган етти киши Тожикистон Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

“Ишқобод” чегара постига ҳужум иши бўйича маҳкум қилинганларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир”, - деган Зоирзода. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида жангарилардан 15 нафари ўлдирилган. Ҳужум оқибатида тожик томонидан ҳам бир неча киши ҳалок бўлган.

38