Флаги Узбекистана

Ўзбекистон ЕОИИнинг "ижобий" ва "салбий" томонларини ўрганмоқда Неъматов

880
(Янгиланган 18:30 29.01.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонларни фаол равишда муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Ўзбекистон ЕОИИда иштирок этишнинг "ижобий" ва "салбий" томонларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Минскда айтди.  

“Ўзбекистоннинг интеграция бирлашмаларда иштирок этиш масаласига келсак, президент бу миллий манфаатларга жавоб бериши кераклигини аниқ қилиб айтди, биз иқтисодий соҳадаги манфаатларимизни ҳисобга оламиз. Ҳозир ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда, кейинчалик улар тарозга қўйилиб, қарор қабул қилинади”, - деб таъкидлади Неъматов журналистларга.

Вазирнинг биринчи ўринбосари бу иттифоқ билан яқин алоқани сақлашга қаратилган томонларни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсмоқда, бу эса янги бозорларни талаб қилади.

Неъматов ЕОИИга аъзо бўлиш масаласи Ўзбекистонда қизғин муҳокама қилинаётганини таъкидлади.

"Баъзилар бу фойдали деб айтишмоқда, ҳамкорлик қилиш, аъзо бўлиш керак деб айтишмоқда, баъзилар эса бу бизнинг иқтисодий манфаатларимизга жавоб бермайди деб айтишмоқда. Экспертлик ўрганишдан сўнг, парламент томонидан қарор қабул қилинади", - деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

880
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (38)