Chevrolet Spark

UzAuto Motors автомобилларни Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди

447
2020 йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. “Раҳмат, Ravon, омад, Chevrolet!”, - дея ёзган компания.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. UzAuto Motors экспорт бозорларида автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.

Дилерлик тармоғи мавжуд GM Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

“Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, GM Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Шунингдек, Ravon автоуловларини ҳарид қилган мижозлар учун ҳам UzAuto Motors ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

447
Нефтяное месторождение

Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди

352
Ўтган йили Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонда нефт қазиб олиш 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга ўсиб, 733,6 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш 17,8 фоизга камайиб, 49,739 миллиард кубометрга этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 1,33 бараварга камайди - 1,408 миллион тоннагача.

Йил давомида 1,016 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам, дизел ёқилғиси эса 933,1 минг тонна (минус 9,6 фоиз).

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва саккиз миллион тонна суюқ углеводород ишлаб чиқариши қувватига эга. Бироқ, захираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар туфайли углеводород ишлаб чиқариш сўнгги 15 йил ичида сезиларли даражада камайди.

352
Теглар:
Тошкент, нефть, газ, Ўзбекистон

2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси камайди

86
(Янгиланган 17:55 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистон ташқи савдо ҳажми қисқарган бўлса-да, сармоялари миқдори ўсган. Бу келажакда иқтисод тезроқ тикланишига умид беради.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2020 йилнинг январь – декабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо обороти 36,29 миллиарда долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга нисбатан 13,1%га паст, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

“2020 йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,299 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2019 йилга қараганда 5,452 миллиарда долларга кам”, -  дейилган хабарда.

Статистика қўмитаси шунингдек Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини санаб ўтган:

  1. Хитой - умуммий ташқи савдо ҳажмидан 17,7%
  2. Россия - 15,5%;
  3. Қозоғистон - 8,3%;
  4. Жанубий Корея  - 5,9%;
  5. Туркия - 5,8%.

Ўтган 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг асосий маҳсулотлари – олтин ва қиматбаҳо металлар (38,3%), сановат маҳсулотлари (19,2%), хизматлар (13,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%) бўлган.

Асисий импорт маҳсулотлари эса - машины ва ускуналар (37,6%), саноат моллари (16,9%), кимё саноати маҳсулотлари ва пластмасса (6,8%), озиқ-овқат (8,7%) ва хизматлар (5,7%).

Бироз олдин Стастистика қўмитаси Республикага киритилган инвестициялар миқдорини ҳам эълон қилган эди. Келтирилган маълумотларда айтилишига кўра 2020 йилда сармоялар миқдори – 6,6 миллиард  долларни ташкил қилган ва 2019 йилган нисбатан 101,5%га ўсган.

2021 йилда кутилаётган инвестициялар миқдори 10,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ундан 7,6 миллиарди – тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялардир. 

86

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

0
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

0