Президент Шавкат Мирзиёев в Анкаре провел встречу с главами ведущих турецких компаний и банков

Мирзиёев туркиялик ишбилармонларга барча зарур шароитлар яратилишини маълум қилди

381
(Янгиланган 16:43 20.02.2020)
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашувда Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмаслигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), “Гебзе” уюшган саноат зонаси, “Зираат” банки, “Зорлу холдинг”, “Жошкуноз холдинг”, “Экзачибаши”, “Байкар” каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев в Анкаре провел встречу с главами ведущих турецких компаний и банков
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев в Анкаре провел встречу с главами ведущих турецких компаний и банков

Мирзиёев Туркия президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

“Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда, шунингдек, келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш, савдо, инновация, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган подписали ряд совместных документов
© Пресс-служба президента Узбекистана

Туркиялик ишбилармонлар ўтган йили Ўзбекистонга борганликлари, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўзгаришларга, одамларда "ислоҳотлар тафаккури"га гувоҳ бўлганини таъкидлади. Ўзбекистон бозорига кириш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини билдирди. 

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон билан Туркиянинг вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатларда амалий ишларга ўтиш, бюрократик тўсиқларсиз уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

381
Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)
Купюры американских долларов

Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда

200
(Янгиланган 14:00 14.01.2021)
2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2020 йил якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5%ни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.

Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилиб, 38 минг иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари

2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.

Ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилган эди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана

Комиссия вазифалари тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам иборат эди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичлар

Прогнозга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.

Инвестицияларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилади - президент

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.

Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.

200
Теглар:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон, иқтисод
Партия автомобилей GM Uzbekistan

Ўзавтосаноат трансформация қилинади - президент

840
(Янгиланган 21:23 13.01.2021)
Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилиш, ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришга сармоя киритиш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бугун бўлиб ўтган йиғилишда “Ўзавтосаноат” фаолиятини ҳамда машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқилди.

Автомобил саноати трансформацияси

Хусусан, республикада олиб борилаётган давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури доирасида, хорижий мутахассислар иштирокида “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Ушбу жараёнларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги етакчи бўлиб, ишларни мувофиқлаштиради.

Ушбу йилнинг 1 июлига қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди.

“Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда Хоразмда кузов деталларини тайёрлаш корхонаси, Андижонда 4 та, Навоий вилоятида 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишга туширилади. Кооперация платформаси доирасида 122 та хусусий корхона иштирокида яна 80 та детал ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. 

Машинасозлик саноати 

Ундан ташқари йиғилишда, машинасозлик саноатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳа Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бўлиб, саноатдаги улуши 11 %ни ташкил қилади.

Бугунги кунда бир қатор компаниялар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестициялар олиб кириш истагини билдирмоқда. Барча иштирокчилар учун бозор шароитларини бир хил қилиш мақсадида президент локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ислоҳ қилиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди. Тармоқда иқтисодий самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича вазифалар белгинди.

Мутасаддиларга корхоналарнинг бўш ер майдонларини оптималлаштириш, техникалар таннархини 30 %гача тушириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳамёнбоп техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

 

840
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Тожикистон COVID-19 ни енгдими: Марказий Осиёдаги вазият

82
(Янгиланган 17:19 17.01.2021)
Ўтган суткада Қозоғистонда қарийб 1000 кишида коровирус аниқланди. Тожикистонда эса 6 кундан буён ҳеч ким касалланмаяпти.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг бошқаларига қараганда энг кўп коронавирус аниқланмоқда.

Қозоғистонда ўтган куни 978 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди. Мамлакатда жами 168 096 кишида инфекция аниқланган. Шулардан 153 035 нафари соғайиб кетган. 2349 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистон энг кўп COVID-19 аниқланиш бўйича иккинчи ўринда. Ўтган суткада 123 кишида вирус аниқланган. Касалланганларнинг умумий сони 83 109 нафарга етган. Шулардан 78 994 нафари тузалган. Вирус туфайли 1384 нафар қирғизистонлик вафот этган.

Ўзбекистонда ўтган куни 64 кишининг коровирусга топширган тести мусбат чиққан. Шу тариқа касалланганларнинг умумий сони 77 968  нафарни ташкил этмоқда. Шуларнинг 76 436 нафари касалликни енгган. 619 киши вирус оқибатларидан вафот этган.

Тожикистон ССВ тақдим этган маълумотларга кўра, мамлакатда 6 кундан бери ҳеч ким коронавирус билан касаланмаяпти. Республикада жами 13 308 киши ковид юқтириб олган. Шулардан 13 218 нафари даволаниб чиққан. Шу билан бирга 90 бемор COVID-19 ўлган. Ушбу рақамларга ишонилса, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар қолмаган.

Туркманистонда эса коронавирус расман қайд этилмаган ва у дунёда коронавирус аниқламаган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.

82