Заведующая сектором Центра постсоветских исследований Института экономики РАН Елена Кузьмина

Пандемия Ўзбекистоннинг қўшнилар билан интеграцияни тезлаштирди Кузьмина

1045
Елена Кузьминанинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг бир қатор муҳим товарларга божларнинг бекор қилиниши – бу мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан изчил яқинлашиш йўлидаги яна бир қадамдир.

Е.М.Примаков номидаги постсовет тадқиқотлар маркази (ИМЭМО РАН) сектор раҳбари Елена Кузьмина таъкидлашича, Ўзбекистон яқинда жаҳон иқтисодиётига жадал қўшилишни бошлади, ҳозир ташқи савдо сиёсати такомиллаштирилмоқда. Коронавирус пандемияси бу жараёнларни тезлаштирди. 

“Ўзбекистон қўшнилар, шу жумладан ЕОИИ давлатлари билан янада фаол ҳамкорлик қилади. Ҳозирча республика ЕОИИ ишида кузатувчи сифатида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум. Эҳтимол, алоҳида товар бозорлари бўйича баъзи шартномалар тузилади. Ҳозир айтиш қийин: қарор ҳали қабул қилинмаган”, - деди Кузьмина Sputnik Ўзбекистон радио эфирида.

Россия, Қозоғистон ва Хитой Ўзбекистоннинг учта йирик савдо шериги ҳисобланади. Шунда, ХХР билан солиштирганда Россия ва Қозоғистон билан савдо ҳажми кўпроқ.

“Бозор диверсификация қилинган, асосий шериклар барқарор ҳамкорлик қилмоқда, шунинг учун савдо учун янада қулай шароитлар муҳим”, - дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон дори, тиббий маҳсулот, тиббий асбоб-ускуналар, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалар божхона тўловларидан озод этилди.

1045
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (65)

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди

338
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 22 январь куни қабул қилинган қонун билан “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Бу тартиб фақат президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳаларига тааллуқли. Бунга қадар мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топмоқда.

Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш ДХШ лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда расмий веб-сайтларга лойиҳа тарафлари, фаолият йўналиши, жойлашган ери, лойиҳа муддати ва умумий қиймати, товарлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турларига оид маълумотлар жойланади.

338

Ўзбекистонда энергия соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда

234
(Янгиланган 17:25 24.01.2021)
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “ACWA Power” компанияси ўртасидаги эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни 2500 МВтга ошириш бўйича энергетика лойиҳалари ижроси йўлида учта асосий босқич амалга оширилди.  Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Улар 2020 йил март ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “ACWA Power” компанияси ўртасидаги имзоланган келишувлар асосида амалга оширилмоқда.

Умумий инвестициявий қиймати 2,5 миллиард доллар ва умумий қуввати 2 500 МВт бўлган учта йирик энергетика лойиҳалари доирасидаги янги ишланмалар амалга оширилмоқда:

  • қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё ИЭС қурилишининг расмий бошланиши;
  • Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол электр станцияси бўйича электр энергиясини сотиб олиш бўйича иккита келишув;
  • Инвестиция келишувлари.

Таъкидланишича, мазкур учта лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энергетик қувватларини талаб даражасида ошириш кафолати ҳисобланади. Чунки 2030 йилга бориб электр энергияси истеъмоли 110 миллиард кВт соатга етиши кутилмоқда.

Улар, шунингдек, Ўзбекистонда энергия самарадорликни ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек энергетика секторида яқинда амалга оширилган ислоҳотлар доирасида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича миллий дастур билан келишилади.

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов юқоридаги босқичлардан ўтиш юклатилган мажбуриятлар бажаралаётганидан далолат беришини таъкидлади.

“Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш маълум вақт давомида ишланмалар ва инвестициялар соҳасидаги кўплаб мақсадларга эришишни кўзда тутади. Режаларимизнинг самарали амалга оширилиши Ўзбекистонга катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатимиз энергетик мақомини ошириш имконини беради. Вазирлик “ACWA Power” компанияси ва Саудия Арабистони делегациясига бошланган ишлар учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Биз узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилиш ниятидамиз”, - деди вазир.

“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бу учта лойиҳа уларнинг мамлакатдаги сармоявий лойиҳалардаги иштирокини кенгайтириш имконини берганини урғулади.

“Сирдарё ИЭС қурилишига старт берилиши, ЭСК ва Ўзбекистоннинг паст даражали углеводород чиқиндили ресурслардан фойдаланишга ўтишида муҳим омил саналадиган Бухоро ва Навоий вилоятларидаги “Баш” ва “Жонкелди” шамол электр станциялари бўйича Инвестиция келишувларининг имзоланиши бизнинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилишини рағбатлантириш  жараёнидан илгарилаб кетишга бўлган интилишимизни ифодалайди”, - деди у.

Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси водород энергиясини ривожлантириш бўйича ҳам келишувларга эришди. Мазкур келишув Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги илмий изланишлар орқали иссиқхона гази чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз мақсадига эришишда биринчи қадамларини назарда тутади.

Маълумот учун: “ACWA Power” компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган. Компания 2004 йилда Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да рўйхатга олинган ва таъсис этилган.

234