Международный валютный фонд

ХВФ Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун 375 миллион доллар ажратди

125
ХВФ Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредитлаш механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун республикага 375 миллион доллар ажратишга қарор қилди, дея хабар беради жамғарма.

“Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредит механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади», - дейилади хабарда.

Жамғарма маълумотларига кўра, имтиёзли кредитлар 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 125 миллион доллар миқдоридаги тез фоизсиз кредитлашни (Rapid Credit Facility) назарда тутади. Шунингдек, 250 миллион доллар миқдоридаги маблағлар 5 йиллик муддатга тез молиялаштириш воситаси шаклида, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга йилига 1,05%да ажратилади.

"Ушбу маблағлар глобал инқироз ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши жамғармани тўлдиришга йўналтирилади", - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун 1,36 млн доллар миқдорда грант ажратишни маъқуллагани хабар қилинган эди.

125
Машина скорой помощи

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

58
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент қарори билан тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

58
Деньги

Доллар қимматлашишда давом этмоқда валюта курслари

190
(Янгиланган 11:05 01.06.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта ҳам 9,01 сўмга қимматлашди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,01 сўмга қимматлашиб, 10 148,31 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 02.06.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 02.06.2020 дан

Евро эса бирданига 210,75 сўмга кўтарилди ва 11 262,59 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 2,70 сўмга қимматлашиб, 144,05 cўмни ташкил қилди.

190

АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

0
АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Тартибсизликлар вақтида ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди.

Видеода намойишчилар юк машинани ўраб олгани ва унинг ичига киришмоқчи бўлгани акс этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, намойишчилар ҳайдовчини машинадан чиқариб, уни калтаклашди.

Айни вақтда ҳайдовчи ҳибсга олинган, унга айблов эълон қилинган.

Минниаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларига бир неча кундан бери намойишлар давом этмоқда.

0