Аҳолининг 20 % диний қадриятлар туфайли банк билан ишламайди - Алишер Қодиров

314
(Янгиланган 13:01 20.05.2020)
Исломий банк тизими ривожланмагани учун ўртача 20% аҳолини банк хизматларидан фойдаланмайди, деб ҳисоблайди "Миллий такланиш" партияси етакчиси.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг бешдан бир қисми диний қадриятларга асосланган ҳолда банк билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти деди Миллий тикланиш партияси етакчиси Алишер Қодиров. 

"Партияда олиб борилган таҳлиллар асосида аҳолининг 17-22 фоизи фақатгина муқаддас диний қадриятлар асосида банк билан ҳамкорлик қилишни ҳохламаяпди деган хулосага келдик", - дейилган хабарда. 

Қодиров айтишига кўра, ушбу хулосадан келиб чиққан ҳолда, "Миллий тикланиш" партияси айни дамда "муқобил кредитлаш тизими" бўйича қонунчилик таклифларини тайёрлаш жараёнини бошлаган.

Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида аҳолининг маблағлари банклар фаолиятига самарали жалб қилинмаяпди, мижоз билан ишни тўғри ташкил қилмаган банкнинг келажаги йўқ деган фикрни билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг феврал ойида Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов Ўзбекистонда исломий банк тизимини юритиш учун ҳеч қандай қонуний чекловлар йўқлигини ва 2019 йил охиридан бошлаб учта банк исломий кредитлаш йўналишлари очишга тайёргарлик кўраётганини хабар қилган эди. 

Исломий банк тизими дейилганда шариат қонунлари асосида юритиладиган банк тизими назарда тутилади. Шариатда берилган кредитдан фоиз олиш - ҳаром ҳисобланади. Исломий банк тизимида ишловчи банклар фоиз олиш ўрнига таклиф қилинаётган лойиҳада маълум улуш эвазига иштирок этиш ва эҳтимолли хавфларни мижоз билан тенг қабул қилишни назарда тутади. Ундан ташқари исломий банклар жиноятчилик ва алкоголь ва шариатда таъқиқланган бошқа фаолиятлар орқали топилган маблағлар билан ишламайди. 

 

 

314
Машина скорой помощи

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

58
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент қарори билан тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

58
Деньги

Доллар қимматлашишда давом этмоқда валюта курслари

186
(Янгиланган 11:05 01.06.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта ҳам 9,01 сўмга қимматлашди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,01 сўмга қимматлашиб, 10 148,31 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 02.06.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 02.06.2020 дан

Евро эса бирданига 210,75 сўмга кўтарилди ва 11 262,59 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 2,70 сўмга қимматлашиб, 144,05 cўмни ташкил қилди.

186

Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

24
(Янгиланган 16:57 01.06.2020)
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулдир.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулдир.

Бундан аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс Қўшма Штатлардаги норозилик ва зўравонликлар ортида Россия туриши мумкинлигини айтди. У буни ўз тажрибасига асосланиб, ҳеч қандай далил келтирмасдан таъкидлади.

"Райс хоним! Бир вақтлар партия бўйича ўртоқларингиз ҳалокатли хатога йўл қўйдилар – улар, Россияни сиз ёқтирмайдиган барча нарсада айблаш ҳақидаги аҳмоқона концепцияни ўйлаб топишди. (АҚШнинг собиқ давлат котиби) Хиллари Клинтон ва бутун жамоа (АҚШнинг собиқ президенти Барак) Обама ўзларини ишонтирди ва бутун дунёнини АҚШнинг ички муаммолари кимдир "ташқаридан", хусусан Россия томонидан яратилаётгани ва кучайтираётганига ишонтиришга ҳаракат қилишган. CNN журналисти ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулларини қўллаган ҳолда Сиз ҳозир бу хатони қайтаришга ҳаракат қиляпсиз: сохта баёнотлар ва уларни қўллаб-қувватлаш фактлари ноль. CNN’га берган интервьюингиз – бу пропаганда”, - деб ёзди Захарова Facebook’да.

АҚШнинг фикрига кўра, руслар томонидан Америка шаҳарларида норозилик намойишларини ўтказиш учун фойдаланадиган ўша “ижтимоий тармоқлар” "АҚШда рўйхатдан ўтган, америкаликларга тегишли ва у ердан қонуний тартибга солинади", дея эслатди у.

"Сиз яна “рус картаси”ни ўйнашга ҳаракат қиляпсизми? Сиз жуда кўп ўйнга берилиб кетингиз, ҳақиқатга қайтинг. Одамларингиз олдига чиқиб, уларнинг кўзларига қараб, улар руслар томонидан Youtube ва Facebook  орқали бошқарилишини айтинг. Мен эса Американча "ўзига хослик ҳаракатда” кўраман" – деб қўшимча қилди Мария Захарова.

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Мамлакатнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар туфайли комендантлик соати эълон қилинган.

АҚШнинг 40 дан ортиқ шаҳарлари, шу жумладан Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Беверли-Хиллз, Чикаго, Орландо, Атланта, Денвер, Ғарбий Голливуд ва бошқа ҳудудларда комендантлик соатлари жорий этилди.

24