Логотип Facebook

Facebook Ўзбекистонда солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди

83
Нидерландияда рўйхатдан ўтган Facebook Technologies Ireland Limited компанияси 19 май куни солиқ тўловчилар ҳисобига киритилди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Facebook Ўзбекистонда солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди, бу Давлат солиқ қўмитаси маълумотларидан маълум бўлди.

"Facebook 2020 йил 19 майда рўйхатдан ўтган", - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Apple ва Netflix мамлакатда 63 минг доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган ва Google апрел ойи охирида аҳолига интернет хизматларини тақдим этганлик учун ҚҚС тўлашни бошлаган эди. Компания 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга оширган операциялари натижаларига кўра 85 минг евро тўлаган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҚҚС-офис орқали Интернет хизматларини тақдим этувчи тўққизта хорижий компаниялар ихтиёрий равишда солиқ тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтдилар. Google шўъба корхоналари - Netflix, Apple Distribution, Xsolla, Activision Blizzard ва Сleverbridge.

83
Машина скорой помощи

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

58
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент қарори билан тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

58
Деньги

Доллар қимматлашишда давом этмоқда валюта курслари

193
(Янгиланган 11:05 01.06.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта ҳам 9,01 сўмга қимматлашди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,01 сўмга қимматлашиб, 10 148,31 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 02.06.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 02.06.2020 дан

Евро эса бирданига 210,75 сўмга кўтарилди ва 11 262,59 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 2,70 сўмга қимматлашиб, 144,05 cўмни ташкил қилди.

193

Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади

6
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШда норозилик намойишларини уюштирганликда Россияни айблаш, ҳам доимгидек, сохта хабарларга асосланган яна бир Россияга қарши кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин, деди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир исбот ёки аниқ далил келтирмади.

“Амалга ошди. Американинг сохта хабарлар машинаси узоқ кутилган ҳаракатларга ёғсираб ғичираб, шанғиллаб киришди”, -  деб ёзди Косачёв фейсбукда.

“Бу жуда кулгили бўлган бўлар эди. Бироқ бу жуда қайғули бўлади, чунки қарғалар учишидан олдин биринчи қалдирғоч бўлиши мумкин”, - деди сенатор.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, расмий Вашингтон онгига "бу сафар Америка шаҳарларида содир бўлаётган барча даҳшатлар етиб боради – жабрланаётганларнинг барчасига ва бўлажакларига самимий ҳамдардлик сўзлари, ҳамда, миллий фожиа устидан сиёсий ўйинларга йўл қўймаслик учун оддийгина  ўзини ўзи асраш инстинкти етарлича бўлишига ишонч билдирган.

Косачёв, шунингдек, Райснинг баёноти тўғридан-тўғри ҳақорат эканини таъкидлади –  бу нафақат бу ҳолатда умуман аралашмаган Россияга, балки ўз ҳалқи ва АҚШ фуқароси Жорж Флойднинг хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитиб, учтаси унинг устига чиқиб олгани, улардан бири эса томоғини тиззаси билан эзиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлмида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

6