Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

937
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

937
Денежные купюры: доллары США

Ўзбекистон эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 200 млн $ қарз олади

23
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 200 миллион доллар кредит олади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

13 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

“ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.

23
Денежные купюры: евро и доллары

Доллар ва евро кўтарилди валюта курслари

418
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 10,23 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 14 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 10,23 сўмга кўтарилиб, 10 194,96 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 62,49 сўмга ошди ва 11 518,27 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,40 сўмга юқорилаб, 143,88 cўмни ташкил қилди.

 

418

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 14 кунлик яккаланиш бекор қилинади

16
Эндиликда хорижий фуқаролар Россия чегарасини кесиб ўтишда коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Агар бўлмаса, Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириш шарт бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 15 июлдан Россияга келувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий яккаланиш (изоляция) бекор қилинади. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова тегишли қарорга имзо чекди.

Эндиликда хорижий фуқаролар коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Унда фуқаро Россияга келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЦР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққани тасдиқланган бўлиши керак.

Агар хорижий фуқарода коронавирусга таҳлили манфий чиққанини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, унда у Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади. Таҳлил учун тўлов Россия қонунчилигига асосан амалга оширилади.

Мамлакатга қайтаётган Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб кўзда тутилган. Маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.

16