Денежные купюры России и США

Рублнинг долларга нисбатан 20% қулаши бу ажойиб - Мантуров

963
Вазирнинг сўзларига кўра, миллий валюта курси пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни камроқ импортга боғлиқ бўлишга ундайди ва маҳаллий хом-ашё асосида ишлайдиган корхоналарга ютуқ беради.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия Савдо ва саноат вазири Денис Мантуров Bloomberg нашрига берган интервьюсида рубл курсининг пасайиши - бу "ажойиб", - деб атади. РИА Новости хабарига асосан. 

Вазирнинг сўзларига кўра, миллий валюта курси пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни камроқ импортга боғлиқ бўлишга ундайди ва маҳаллий хом-ашё асосида ишлайдиган корхоналарга устуворлик беради. 

"Йил бошидан буён содир бўлган рублнинг салким 20 % қадрсизланиши - бу Россия компаниялари хорижий маҳсулотларга муҳтожлигини камайтиришга интилиши учун яхши шароит яратади", - деди Мантуров. 

Шунингдек Мантуров ҳукумат томонидан ҳам бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари режалаштирилаётганини маълум қилди.

"Биз инқироз чўққиси ортда қолди деб умид қиламиз. Иқтисод кўп соҳаларда жуда тез тикланди", - деди Мантуров. 

Миллий валюта қадрсизланиши нефт нархининг тушиши ва Россияга нисбатан санкциялар пўписаси оқибатида содир бўлди, дейилган Bloomberg хабарида. Албатта коронавирус эпидемияси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди. Лекин иккинчи кварталда сусайиши кузатилган Россия иқтисоди ёз давомида ўзини тиклаб олди. 

963

Монополияга қарши қўмита ОАВга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда - UzAuto

212
(Янгиланган 17:55 21.10.2020)
ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади - UzAuto Motors” АЖ.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. “UzAuto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ)томонидан оммавий ахборот воситалариа босим ўтказишга уринмоқда, деб хабар қилди расмий баёнотида.

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қатъий талабидан кейин айрим ОАВ холис маълумотларт акс этган мақолаларни ўз сайтларидан ўчириб ташлаган, бошқалари эълон қилинган матнлардан МҚКҚни қониқтирмайдиган қисмларини олиб ташлаб, ўзгартиришлар киритган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, UzAuto Motors компанияси учун ОАВ эркинлиги - мутлақ қадрият эканини алоҳида таъкидлаб ўтишган.     

"ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади, зеро бу, камида, воқелик билан алоқани йўқотиб қўймаслик ва яхши томонга ўзгаришнинг ягона йўлидир. Биз оппонентларимизга ҳам бу ёндашувимиздан фойдаланишни чин дилдан тавсия қиламиз”, - дейди “UzAuto Motors” АЖ юридик бошқармаси директори Рустам Шаймардонов. 

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors компанияси томонидан йил бошида автомобиллар нархи ошириши асоссиз деб баҳоланган ва компанияга нархларни туширишга кўрсатма берган эди. UzAuto Motors бунга жавобан МҚКҚ талаблари асоссиз эканини қайд этишган ишни суд тартибида кўриб чиқиш учун таалуқли органларга мурожаат қилган эди. 

212
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

134
Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди.

Аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

- аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;

- ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;

- маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;

- иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;

- меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Шунингдек, Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

134
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

102
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

102