Экспертно-криминалистическая лаборатория

Санкт-Петербург портида Эквадордан келган 400 кило кокаин топилди

248
(Янгиланган 19:17 11.06.2019)
Контейнер ичида балиқ консервалари билан бирга 400 кило кокаин моддаси ҳам борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Санкт-Петербург портида божхоначилар Эквадордан келган контейнерни божхона кўригидан ўтказишди. Кўрик натижасида контейнер ичида балиқ консервалари билан бирга 400 кило кокаин ҳам борлиги аниқланди.

“Ноқонуний муомаладан 2,5 миллион наркотик дозага мўлжалланган, уларнинг умумий қиймати 4,5 миллиард рубл ташкил қилади”, - дейилган хабарда.

Контейнер очилганда балиқ консерсалар орасида наркотик солинган қоплар топилди. Кимёвий тадқиқот натижаларига кўра, бу кокаин моддаси эканлигини кўрсатди.

Ҳозирги вақтда божхона ва полиция ходимлари контрабанда схемасида ким иштирок этганини аниқлашмоқда.

248
Новорожденный. Архивное фото

Термизда янги туғилган чақалоқ меҳрибонлик уйи дарвозаси тагига ташлаб кетилди

83
Чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Ҳозирча уни ким ташлаб кетгани маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида пост-патруль хизмати ходими кўчага ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ (қиз)ни топиб олди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Шу ҳудуддаги ички ишлар ходими эрталаб соат 06:00 ларда дарвоза тагидаги қопдан чақалоқни топиб олади ва дарҳол тез тиббий ёрдамга хабар беради.

Шундан сўнг тез ёрдам ходимлари келиб, чақалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Пост-патруль хизмати ходимининг сўзларига кўра, ҳозирча чақалоқни ким ташлаб кетгани маълум эмас.

“Чақалоқни ким ташлаб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейди ППХ ходими Сарвар Қурбонов.

83

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

136
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

136

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

100
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

100