Более 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане

Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгасига ҳукм чиқарилди

281
(Янгиланган 12:23 14.08.2019)
Ордухан Мехтиев фожиадан сўнг дарҳол қочиб, Ўзбекистон ҳудудида терговдан яшириниб юрган. 2018 йил охирида Тошкентда қўлга олинган ва ватанига экстрадиция қилинган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Сариағаш туман суди 2018 йилнинг бошида Ақтўбе вилоятида ёнғин туфайли 52 киши ҳалок бўлган автобус эгаси Ордухан Мехтиевга ҳукм чиқарди. 

Informburo.kz нашрининг хабар қилишича, Мехтиев уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукм билан Мехтиев жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида ўташи белгиланган.

Ақтўбе фожиаси

Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди – уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Беш нафар киши, шу жумладан, қозоғистонлик ҳайдовчилар омон қолди.

2018 йил ноябрида Қозоғистон Ақтўбе суди уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқарди. Уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Транспорт компаниясининг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида товон пули тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ордухан Мехтиев 2018 йил январида фожиадан сўнг Мехтиев дарҳол қочиб, Ўзбекистон ҳудудида терговдан яшириниб юрган. Шу боис халқаро қидирувга берилган. 2018 йил охирида Мехтиев Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган ва Қозоғистон томони сўровига асосан Чимкентга экстрадиция қилинган.

281
Мавзу:
Ақтўбе фожиаси: 52 ўзбекистонликнинг автобус ичида ёниб кетиши (51)