Россияда ИИВ ходимлари фарзандларини ўғирлаб, уларни жазолашга чақирган блогер қамалди

202
Россиялик блогер Владислав Синица Twitter᾽даги пости туфайли бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинди. У экстремизмда айбдор деб топилди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Россиялик блогер Владислав Синица Twitter᾽даги пости туфайли 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг сўзлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг фарзандларига нисбатан зўравонлик қилишга чақириқ сифатида баҳоланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, блогер “хатти-ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилигини англаган ҳолда” пост ёзиб қолдирган, унинг мақсади эса “нафрат ва адоватни қўзғаш” бўлган.

Суд ижтимоий тармоқларда 30 ёшли Макс Стеклов (Владислав Синица) томонидан ёзиб қолдирилган матнни бирор киши Москвадаги ноқонуний намойишларга қарши курашишда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандларига зарар етказишда қўлланма сифатида қабул қилиши мумкинлигини аниқлаган.

Судда гувоҳ сифатида Росгвардия ходими сўроқ қилинган.

“Биринчи август куни ишдан қайтиб, янгиликлардан хабардор бўлиш учун учун телефонни очдим. Twitter`ни очиб, бу хабарларни кўрдим – кейинчалик жазолаш учун Россия гвардияси ходимларининг болаларини ўғирлашга оид чақириқлар. Бу мени сергаклантирди ва мен  қизимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қўрқишни бошладим”, - дея судда кўрсатма берган ходим.

Судланувчининг ўзи айбини тан олмаган. Унинг таъкидига кўра, унинг сўзлари контекстдан юлиб олинган.

Жорий йилнинг июль ойида кунлари Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар томонидан ташкил этилган ҳукумат билан келишилмаган митинглар бўлиб ўтганди. Ҳуқуқбузарлик учун жами 1,7 минг киши ҳибсга олинган.

Тергов қўмитаси оммавий тартибсизликлар ва ҳокимият вакилларига ҳужум қилиш тўғрисида жиноят ишларини қўзғатган.

202
Женщина легкого поведения в гостинице

БААда ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди

480
Аёл танишини Санкт-Петербургдан Дубайга чақириб олади. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 36 ёшли сурхондарёлик аёл А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 29 ёшли самарқандлик Г.М.га ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилган. “Олмаота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, уни Дубай шаҳрида кутиб олади.

Йўл харажатларига 2000 доллар сарфлаганлигини айтиб, танишининг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.   

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Н. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келинган ва тегишли ички ишлар идорасига топширилган.

480
Задержание подозреваемого

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

412
26 ёшли З.М. уч йил илгари БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. Кейин бир танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. қўлга олинган. 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

Шу боис унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август  кунидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан  жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган эди.  

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

412

Тун давомида яна 192 кишида коронавирус аниқланди

7
(Янгиланган 10:13 28.09.2020)
Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 192 кишида аниқланди. Улардан 147 нафари Тошкент шаҳрида. Жами қурбонлар сони 460 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55 593 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 460 нафарни ташкил этмоқда.

Ш пайтга қадар 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 168 нафар бемор даволанмоқда.

7
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси