Столовая в воинской части Восточного военного округа, которую посетил Шавкат Мирзиёев

Андижонда 83 нафар мактаб ўқувчиси овқатдан заҳарланди

145
(Янгиланган 10:03 01.10.2019)
Андижондаги хусусий мактабда 83 нафар ўқувчи ва 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy номли нодавлат таълим муассасасида 30 сентябрь куни 83 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар овқатдан заҳарланди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Хабарда айтилишига кўра, 30 сентябр куни 75 нафари ўқувчилар ва 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган. Шу кун мактабга жами 217 нафар ўқувчи келган.

Шу кун соат 19:00ларда заҳарланган ўқувчиларнинг 49 нафари ҳамда 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Шунингдек 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ва яна 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига олиб келинган.

Айни дамда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокорлар назорати остида. Уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда.

Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy мактаби 2018 йилнинг июль ойида очилган эди. Мактаб асосчиси Ҳайдарова Нилуфар Анваровна, тажрибали педагог, Тошкентдаги "Lily Education" мактабининг асосчиси. Мактабда 1синфдан 5 синфгача ўқувчиларга инглиз, рус тиллари ва математика чуқур ўргатилади.

145
Стакан с водой

Мингбулоқда собиқ мансабдорлар ичимлик суви учун аҳолидан йиғилган 190 млн сўмни ўмарди

1
“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1
В чемодане был обнаружен труп

“Чемодан ичида мурда”: 2 киши қўлга олинди

543
(Янгиланган 17:59 12.08.2020)
Ўтган ҳафтада Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. 2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

543