Загадочная история узбекистанки, покончившей с собой в Турции

Нодира Қодированинг ўлимида шубҳалар кўпаймоқда

730
Deutche Welle Туркиялик депутат уйида вафот этган Нодира Қодированинг ўлими воқеасидаги шубҳали маълумотларга эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Бир неча кун олдин Туркия депутатининг уйида ўзини ўзи ўлдирган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўлимида гумонлар ортмоқда, деб хабар қилди Deutche Welle нашри.

Хабарда айтилишига кўра, Нодиранинг ўлимида бир неча шубҳали ҳолатлар мавжуд. Биринчидан унинг акаси Муҳаммад Қодиров воқеа жойига етиб келганнида нега уни ичкарига киритишмаган ва касалхонада ҳам кўришга рухсат беришмаган?

Иккинчидан, шунингдек, Нодиранинг ўлимини суриштириш учун ўз ихтиёри биланн иш бошлаган кўнгилли адвокат Мюйде Тозбей ушбу ишда тергов амалиётига зид равишда кўплаб хатога йўл қўйилганини айтмоқда:

  • Нега Нодиранинг атрофида бўлган кишиларнинг бармоқ излари олинмаган?
  • Нега Нодиранинг танасида бўлган қўл излари ва бошқа излардан намуна олинмаган?   
  • Нега Нодира танасида ДНК ва жинсий алоқа излари текширилмаган?  
  • Нега унинг хонасидан, ДНК, соч ва қўл излари, шубҳали предметлар олинмаган?
  • Нодира вафот этган ҳолатининг техник жиҳатлари: отиш бурчаги, масофалари ўрганилмаган;
  • Нодира ўлимидан кейин олинган суратда нега қурол журнал ичида, бунинг сабаби аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ишда Туркия полицияси журналистларга ҳеч қандай қўшимча маълумот бермаган. Депутат Ширин Унал ҳам Бош прокурорга берган кўрсатмасидан бошқа маълумот хабар қилмаган.

Нашр хабарига кўра, айни дамда Нодира Қодированинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган ва суд-тиббий экспертизаси ўтказилмасдан дафн этилган. Унинг қариндошлари журналистлар билан алоқа қилишдан воз кечишмоқда.

730