Наручники на двери клетки

Андижонда ўқитувчиларни калтаклаганлар устидан жиноят иши очилди

187
(Янгиланган 11:14 08.10.2019)
Фуқаро У.Т. ва унинг 2 нафар шерикларига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Андижон шаҳридаги мактабда ўқитувчиларни калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро У.Т. ва унинг 2 нафар шерикларига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар калтаклангани хабар қилинган эди.

187