Водка.

“Бирга ичишди”: Тошкентда жанжал қотиллик билан якунланди

430
(Янгиланган 14:34 09.10.2019)
Қотиллик ҳолати юзасидан 42 ёшли фуқарога нисбатан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати 8 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган қотиллик ҳақида хабар қилди.

“08.10.2019 йил соат 18:30 ларда фуқаро С.Л. (1977 й.т.) ўзининг Юнусобод тумани, 12-мавзедаги хонадонида таниши И.К. (1967 й.т.) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, у ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган”, - дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

430
Показания сейсмографа

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудида сезилди

124
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди. Тошкентда унинг кучи 3 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. У Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент 145 км, 3 балл, Наманган 231 км, 2 балл, Андижон 273 км, 2 балл, Фарғона 215 км, 2 балл, Гулистон 74 км, 4 балл, Жиззах 126 км, 3 балл, Самарқанд 204 км, 2 балл, Термиз 352 км, 2 балл, Қарши 326 км, 2 балл, Навоий 335 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

124
Теглар:
зилзила, Тожикистон, Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи чет эллик коронавирусдан вафот этди

226
Бемор 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

"Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади.

226
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

0
(Янгиланган 20:33 10.07.2020)
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блокладилар. Бельгия ва Германия томонидан Туркия-Сурия чегарасида 2та НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўз резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари ҳақида – видеомиздан билиб олишингиз мумкин.

0