Учения Центр-2019 в Таджикистане

Тожикистон чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилди

928
(Янгиланган 09:43 06.11.2019)
Ўтган тунда 20га яқин қуролли кишилар тожик-ўзбек чегарасида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштиришди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. 20 кишидан иборат қуролланган гуруҳ Тожикистоннинг “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилди. Қуролли тўқнашув оқибатида ҳужум қилганларнинг 15таси йўқ қилинди, 5 нафари қўлга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига (ДМХҚ) асосан.

“6 ноябрга ўтар кечаси соат 03:23 дақиқада, 20 кишидан иборат қуролланган гуруҳ, юзларини ниқоб остида яширган ҳолда, “Ишқобод” номли 4-чегара бўлинмасига ҳужум қилди. Ҳужум давомида улар 5дона автомат ўқотар қуролларни қўлга киритишган", - дейилган хабарда.

Тожкистон ДМХҚ хабарига кўра, ўтказилган махсус операция натижасида ушбу жиноий гуруҳнинг 15 нафари йўқ қилинган 5 нафари қўлган. Махсус операция давомида Чегара қўшинларининг 1 нафар аскари ҳамда бир нафар милиция ходими қурбон бўлган.

Айни дамда ушбу ҳодиса оператив- тергов  гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. "Султонобод" Чегара қўшинларига қарашли бўлган "Ишқобод" чегара бўлинмаси Душанбедан 60 км Ғарбда,  тожик-ўзбек чегарасида жойлашган. 

928
Страшное ДТП в Кашкадарьинской области: погибли двое, шестеро госпитализированы

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки қурбон бўлди, олти киши касалхонада

509
“Chevrolet Orlando” ҳайдовчиси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаган ва юк машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида 7 ва 4 ёшли бола ҳам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

509
Теглар:
ЙТҲ, Қашқадарё
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Андижондаги боғча мудираси ўз жонига қасд қилди - сабаблар

766
(Янгиланган 01:15 12.07.2020)
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли МТТ мудираси Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди. Экспертиза хулосаси асосида туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда МТТ вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, мактабгача таълим вазири тегишли фармони билан МТТ бўлими фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ ахборотига кўра, 1967 йилда туғилган Хўжақулова жорий йил май ойи бошида ўз жонига қасд қилган ва олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб борилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, боғча мудирасининг ҳаётини асраб қолишнинг иложи бўлмаган.

Хўжакулова ушбу лавозимда 2010 йилдан буён ишлаб келаётгани айтилмоқда.

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирувларга кўра, марҳум Хўжакулова соғлиғи ва ишдаги муаммолар туфайли психологик ҳолатида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига қасд қилган.

Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Балиқчи тумани бўлими ишини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу туман бўлими бошлиғи ўз вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиб, натижада туманда носоғлом вазият юзага келди.

Шунингдек, май ойида юз берган текширувлар натижасида 11-сонли МТТда таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширган "Милано қурилиш" МЧЖ расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш йўли билан бюджет маблағларини ўмаргани фош бўлган. Бундан ташқари, таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилгани ўз тасдиғини топган.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолати бўйича Балиқчи тумани прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Балиқчи тумани МТБсида ишлар тизимли йўлга қўйилмагани; раҳбар хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги; идоравий назорат сусайтириб юборилгани ва натижада аҳоли орасида мактабгача таълим тизимига нисбатан норозилик кайфияти пайдо бўлганлигини аниқлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Балиқчи тумани Балиқчи тумани МТБси мудири С.Хонкелдиева билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

766
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

102
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

102
Теглар:
коронавирус, футбол