Мусульманка в хиджабе

Чегара постига ҳужум қилган террорчи-аёллар қаерда тайёргарлик кўргани маълум бўлди

2439
(Янгиланган 19:46 07.11.2019)
Чегара постига ҳужум қилган барча аёллар Тожикистон ҳудудида қатор терактларни амалга оширишни режалаштиришган.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган шахслар орасида беш нафар аёллар бўлган, деб хабар қилди Тожикистондаги "СССР" газетаси. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Отишма вақтида икки нафар аёл ўлдирилди, қолганлари – қўлга олинди ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинди.

Жиноий гуруҳида омон қолган аёллар Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида туғилгани маълум бўлди.

Бу аёллар Афғонистон ҳудудида худкуш-террорчи сифатида ИШИД* махсус жамлоқларида узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрган.

Бундан аввал Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган жангарилар барчаси Тожикистон фуқаролари бўлганлигини айтганди.

Нападение на погранзаставу в Таджикистане

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кечаси 20 нафарга яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60 км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинган "ИД" жангарилари улар терактни режалаштиришганини тан олганлар. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

2439
Скорая помощь

Андижонда омбор мудири ўз жонига қасд қилди. БП сабабини ўрганмоқда

372
(Янгиланган 13:11 05.06.2020)
Бош прокуратура масъули И.Х. қўшма корхонада прокуратура текширув бошлагани ортидан ўз жонига қасд қилганига оид гапларни инкор этди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Бош прокуратура Андижондаги "Уз Донг Янг Ко" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона омбор мудири ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 29 май куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида содир бўлган. Ўз жонига қасд қилган омбор мудири 34 ёшда бўлган.

Жасад эксперт иштирокида кўздан кечирилганда, бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бўйин соҳасида бир изли типик странгуляцион эгат, ички аъзоларини тўлақонлиги, ўпка ва юрак эпикардларида нуқтасимон кардио доғлари аниқланган.

Бош прокуратура масъули И.Х. қўшма корхонада прокуратура текширув бошлагани ортидан ўз жонига қасд қилганига оид гапларни инкор этди.

Унга кўра, "Уз Донг Янг Ко" қўшма корхонасида 2018-2019 йиллар давомида хом ашё ва материалларини сақланиши, тарқатилиши ва бутлиги юзасидан текшириш ўтказилганлиги рост.

Текширувлар бир ёки икки ой аввал эмас, ўтган 2019 йилнинг бошида ўтказилган. Ўшанда И.Х. моддий жавобгарлигида бўлган 168 млн. сўмлик хом ашё ва материалларидан камомад аниқланган (марҳум 2013 йилдан бери омбор мудири бўлиб ишлаб келган) ва ўз вақтида (И.Х. томонидан) бартараф этилган.

Қўшма корхонадаги айни кунлардаги текширув эса ички аудит ходимлари томонидан амалга оширилган бўлган. Жорий йил 21 май куни корхона раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчисининг буйруғига асосан И.Х. жавобгарлигидаги товар моддий бойликларини бошқалар зиммасига юклаш ҳамда 20 май ҳолатигача тафтиш ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилган бўлган.

Мазкур буйруққа билан инвентаризациядан ўтказиш учун текшириш бошланган.

"Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида И.Х корхонада ички аудит ва инвентризация бошлангани ортидан бир неча кун ишга келмай қўйганлиги аниқланди. Бироқ унинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта. Негаки, айни пайтда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.

372
На месте столкновения грузовых автомобилей на трассе “Ташкент-Ош”

Намангандаги мудҳиш ЙТҲда уч юк машина ҳайдовчиси қурбон бўлди

343
ЙТҲга “Самс” машинасининг тормоз тизими ишламай қолиши сабаб бўлган. У иккита “Isuzu” машинасини уриб юборган ва ағдарилиб ёниб кетган.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Наманган вилоятида учта юк машинаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 4 июнь куни Поп тумани “Кўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 227 километрида содир бўлган. 63 ёшли “Самс” ҳайдовчиси йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган “Isuzu” юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб ағдарилган.

На месте столкновения грузовых автомобилей на трассе “Ташкент-Ош”
На месте столкновения грузовых автомобилей на трассе “Ташкент-Ош”

Бунга тормоз тизими ишламай қолиши сабаб бўлган. Ағдарилган “Самс” юк автоавтомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

На месте столкновения грузовых автомобилей на трассе “Ташкент-Ош”
На месте столкновения грузовых автомобилей на трассе “Ташкент-Ош”

Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

343
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

111
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

111
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши