Мужчина курит сигарету, фото из архива

Автобусда тамаки чеккан ҳайдовчига чора кўрилди

110
(Янгиланган 11:10 19.11.2019)
Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилди. Ҳайдовчилардан бири енгил автомобиллар ҳаракатига халақит берган ва бошқа йўналишдаги автобусларни қувиб ўтган. Иккинчиси эса ҳаракатланиш вақтида тамаки чеккан.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, пойтахтдаги 100-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Б.И. ҳаракатланиш вақтида санитария талабларига амал қилмай, салонда тамаки маҳсулоти истеъмол қилган.  У ушбу қоидабузарлик учун ойлик маошидан 10 фоиз миқдорда жаримага тортилган.

Қайд этилишича, 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента”, “Жамоат назоратчиси” каби гуруҳларда тарқалган автобус ҳайдовчи иштирокидаги видео тарқалган. Унда 12 автобус саройи тасарруфидаги 131-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.А. йўловчи ташиш қоидаларига амал қилмагани, енгил автомобилларнинг ҳаракатига халақит бергани, шунингдек, бошқа йўналишдаги автобусларни қувиб ўтишда қўпол қоидабузарликка йўл қўйгани акс этган.

Жамият томонидан ушбу ҳолат батафсил ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи автобус саройида хўжалик ишларига жалб этилди.

110
Строительные каски

Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартибсизликлар уюштиришди

112
(Янгиланган 11:53 14.07.2020)
Иш ҳақи тўланмаслиги юзасидан келиб чиққан можарода 300 га яқин Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантлари иштирок этишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўрта Осиёлик ишчилар иш берувчи билан молиявий келишмовчиликлар туфайли Россиядаги газни қайта ишлаш заводида тартибсизликлар уюштирди, деб хабар беради Россия Тергов Қўмитаси Амур вилояти Тергов бошқармаси.

“13 июл куни Амур вилоятининг Свободненский туманида жойлашган Амур газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида мигрантлар - пудратчи ташкилот ишчилари ва унинг раҳбарияти ўртасида меҳнат фаолияти учун патентни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби масаласида келишмовчиликлар туфайли кейинчалик тартибсизликларга айланган можаро келиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига Алоҳида муҳим ишлар тергови бўлими терговчилари ва тергов бошқармасининг терговчи-криминалистлари юборилди. Ҳозирда вазият ички ишлар идоралари назорати остида, қурилиш майдончаси ўраб олинган.

“Амур газни қайта ишлаш заводи объектларини қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўланмаганлиги ҳолатлари бўйича дастлабки тергов текшируви ташкил қилинди. Текширув мобайнида бухгалтерия ҳужжатлари қарздорлик мавжудлиги ҳолати бўйича текширилиб, процессуал қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Тергов бошқармаси.

ОАВ маълумотларига кўра, пудратчининг 300 га яқин ходимлари можаро иштирокчилари бўлан. Ушбу ҳолат бўйича РФ Тергов қўмитасининг Амур вилоятидаги тергов идоралари Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмида (тартибсизликларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятлар аломатлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назорат остига олинган. Бош консули вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.  

112
Абдураим Абдувахобов

Ўзбек кино санъатида оғир жудолик: "Шум бола" оламдан ўтди

611
(Янгиланган 10:32 14.07.2020)
"Шум бола" образи қаҳрамони 57 ёшида бевақт оламдан ўтди. Ҳозирда ҳамкасблари ҳамда санъат аҳли Абдуваҳобовлар оиласига таъзия изҳор қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбек кино ва театри олами оғир жудоликка учради. Ўистонда хизмат кўрсатган артист, барчага "Шум бола" образи орқали яхши таниш бўлган актёр Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида бевақт оламдан ўтди.

Ҳозирда ҳамкасблари ҳамда санъат аҳли Абдуваҳобовлар оиласига таъзия изҳор қилмоқда.

Абдурайим Абдуваҳобов 1963 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган.

1984 йили М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, Миллий театрда 1991 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда.

2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Абдуваҳобов актёрлик фаолияти давомида 100 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантиган.

611
Женщина спит. Иллюстративное фото

Шифокор кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклигини айтди

14
Шифокор Алена Максимова кондиционер бўлмаса жазирамада қандай ухлаш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия сомнологлар жамияти аъзоси, шифокор Алена Максимова "Звезда" телеканалига берган интервьюсида кондиционер бўлмаганда жазирама ҳаво вақтида қандай ухлаш кераклигини айтди.

“Ётоқхонада ҳаво намлагич ортиқчалик қилмайди. Агар намлагич бўлмаса, унда совуқ сув билан тоғорани қўйиш мумкин. У хонани совутмайди, аммо қўшимча намлик пайдо бўлади. Аммо кондиционер - бу ҳолатда энг яхши вариант”, - дейди Максимова.

Унинг сўзларига кўра, кондиционер бўлмаса, ётоқхона қизиб кетмаслиги учун парда ва ойналарини ёпиш керак.

Мутахассис шунингдек, иссиқ ҳавода кўрпасиз ухлашни маслаҳат берди, ёхуд зиғир ёки пахта чойшабидан фойдаланиш зарур. Унинг сўзларига кўра, ҳаддан ташқари иссиқ ҳавода синтетик матодан тайёрланган кўрпадан фойдаланиб бўлмайди, чунки унда тери ёмонроқ нафас олади.

14