Огонь

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 нафар йўловчини қутқариб қолди

567
(Янгиланган 11:44 02.12.2019)
Петербургликлар ижтимоий тармоқларга йўловчи автобуси ёнаётгани акс этган видеони жойлаштиришган. Аниқланишича, йўловчилар ўзбекистонлик ҳайдовчининг тезкор ва тўғри ҳаракатлари туфайли омон қолишган.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 нафар йўловчини қутқариб қолди. Бу ҳақда Spbdnevnik.ru сайти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 1 декабрь куни петербургликлар ижтимоий тармоқларга йўловчи автобуси ёнаётгани акс этган видеони жойлаштиришган.

Хабарда салонда 50га яқин йўловчи бўлгани, жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилган. Эллик киши автобусдан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Улар ҳайдовчининг тезкор ва тўғри ҳаракатлари туфайли омон қолишди. Ўзбекистонлик 43 ёшли эркак кун қаҳрамонига айланди, у корхонада уч йилдан буён ишлайди, дея маълум қилган “Третий парк” ОАЖ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 211-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси “Черная речка” метро бекатидан соат 11:40лар атрофида йўлга чиққан, соат 12лар атрофида эса у автобуснинг орқасида қора тутун пайдо бўлганини кўрган. Эркак “Балтиец” меҳмонхонаси ёнида тўхтаб, бирданига учта эшикни очиб юборган ҳамда ва эвакуация эълон қилган.

“Третий парк” ОАЖ ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани, автобусдан чиқиб кетган йўловчилар кейинги автобусга чиқишганини тасдиқлаган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли текширув ишлари ўтказилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса сабабларини аниқлаштиради.

567
Теглар:
ҳодиса, ёнғин, Санкт-Петербург
Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ

Москвада қурилиш ишчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берди видео

1319
(Янгиланган 20:23 14.07.2020)
Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

Ҳодиса 14 июль куни кундуз куни Балаклава шоҳ кўчасидаги қурилиш майдончасида юз берди.

Видеода муштлашувда иштирок этган баъзи кишилар таёқ, белкурак ва ҳатто ғишт олаётганини кўриш мумкин.

Оммавий жанжал нима сабаб бўлганлиги номаълум.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шу жумладан, ОМОН ходимлари ҳам келган.

Жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир неча киши жароҳатланди.

1319
Символы закона и правосудия

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

135
Сенаторлар Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат машинасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат машинасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блокпостда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганаётгани ва назоратга олгани хабар қилинган эди.

135
Испытание вакцины от коронавируса в РФ

АҚШда ишлаб чиқилган вакцина биринчи синовдан муваффақиятли ўтди

0
Вакцинанинг кенг кўламлди клиник синовлари 27 июлда бошланади ва унда 30 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. АҚШнинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19га қарши вакцина биринчи синовдан муваффақиятли ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости New England Journal of Medicineга асосан.

“mRNA-1273” вакцинаси 45 нафар синовчиларда текширувдан ўтказилди. Унинг натижаларига кўра вакцина барчада кучли иммунитет пайдо қилган. Вакцина қўлланилиши натижасида пайдо бўлган иммунитет COVID-19 билан кассаланиб-тузалиш натижасида пайдо бўлган иммунитетдан бир неча баробар кучлироқ”, - дейилган хабарда.

Moderna компанияси вакили доткор Тал Закс айтишига кўра, mRNA-1273нинг 100 микрограми оптимал доза бўлиб COVID-19 билан касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

Вакцинанинг кенг кўламлди клиник синовлари 27 июлда бошланади. Унда 30 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади. Иштирокчиларнинг ҳар бири 0,1 миллиграм миқдорида вакцина киритилади. 29 кундан сўнг вакцина қайта киритилади, дейилган хабарда.

Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу вакцина АҚШ ҳукумати кўмаги ёрдамида вирус ДНКси маълум бўлганидан сўнг 8 ой ичида ишлаб чиқарилган. Бу борада президент Доналд Трамп ушбу вакцина инсоният тарихида энг қисқа вақт ичида ишлаб чиқарилган вакцина бўлади, деган эди.

0