Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области

Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган - ФВВ

409
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни тонг саҳар Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Сардобада тўғон ўпирилиши оқибатида 6 киши - 2 аёл, 4 эркак ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФББ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири давомида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни тонг саҳар Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди.

Ушбу фавқулодда вазият оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. 70 та ижтимоий объект, 20 минг гектарга яқин экин майдони, 828 километр йўл, электр, газ, ичимлик сув, алоқа тармоқларига талафот етган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида туманлардаги 28 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди.

Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига: 40 млн. сўмлик моддий ёрдам; телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.

409
В Ташкенте произошло ДТП с участием семи автомобилей.

Ганга кўприги устидаги йирик ЙТҲ сабаби айтилди

269
3 та Lacetti, Spark, Nexia, Toyota ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Улар орасида Туркия фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкентда 7 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса сабабини ўрганди.

Маълум қилинишича, 2 июнь куни соат 19:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги Ганга автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтаган.  Бу эса еттита бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар тўқнашувига олиб келган. Улар ҳаракат давомида оралиқдаги масофани сақламаган. Бу ЙТҲга сабаб бўлган.

ЙТҲ иштирокчилари: 38 ёшли Lacetti ҳайдовчиси О.Н., 28 ёшли Spark ҳайдовчиси А.М., 24 ёшли Nexia ҳайдовчиси Ш., 43 ёшли Lacetti  ҳайдовчиси Туркия фуқароси Б.Т.,  34 ёшли Lacetti ҳайдовчиси З.М., 25 ёшли Toyota ҳайдовчиси С.Э., 29 ёшли Malibu ҳайдовчиси С.Т.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

269
Разговор по телефону

Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

357
27 ёшли фуқаро телефон орқали танишган аёлни ёлғон баҳона билан хилват жойга олиб борган. Сўнгра унга қўл кўтариб, сирғаларини ечиб олган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Фарғонада талончилик жинояти фош этилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 31 май куни содир бўлган. 27 ёшли фуқаро А.А. телефон орқали ўзидан 10 ёш катта аёл З.Т. билан танишган. Кейин у билан учрашиш учун Яйпан шаҳар марказига келган. Учрашувда аёлга гўёки ўзининг яшаш уйини кўрсатишини айтиб, уни хилват жойга олиб борган. Хилват жойда уни урган ва 2,1 млн сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини ечиб олган. Ҳеч ким кўрмаслиги учун воқеа жойидан қочиб қолган.

Тезкор-қидирув давомида талончи ушланган ва З.Т.га тегишли 2 дона сирға мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми “а” банди (Талончилик) билан жиноят иши очилган.

357
Встреча лидеров США и Китая Дональда Трампа и Си Цзиньпиня в рамках саммита G20 (29 июня 2019). Осака

Трамп Си Цзиньпин билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўйганини айтди

12
Шу билан бирга, АҚШ етакчиси Си Цзиньпинга қарши шахсий санкция жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп узоқ муддатдан буён Хитой раиси Си Цзиньпин билан мулоқот қилмаганини айтди. У бу ҳақда Newsmax телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Трамп Хитой коронавирус пандемияси учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилган. Зеро ҳукумат вирус тарқалишини бошланғич босқичда тўхтатиши шарт эди.

Шу билан бирга, АҚШ етакчиси Си Цзиньпинга қарши шахсий санкция жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаган.

Трамп Хитой билан савдо муносабатларини ҳам ёдга олган. У Америка томонидан киритилган санкциялар туфайли ўтган йил сўнгги 67 йил ичида Хитой иқтисодиёти учун энг нохуш бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, у шунга қарамасдан, икки мамлакат савдо битимини тузишга муваффақ бўлгани ва бу “тарихдаги энг буюклардан бири” бўлганини қўшимча қилган.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, жами 6,3 миллионга яқин киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 379 минг нафари вафот этган.

Вашингтон Пекинни коронавирус тарқалишида айблаб келмоқда. Хитой ҳукумати ушбу даъволарни рад қилиб келмоқда.

12