Спасатели на месте крушения самолета авиакомпании Пакистанские аваиалинии в Карачи

Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

464
(Янгиланган 13:28 23.05.2020)
Покистоннинг Карачи шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки хабарларга кўра самолёт бортида 95 нафар йўловчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақида РИА Новости маҳаллий Geo телеканалига асосан хабар бермоқда. 

"PIA (Покистон ҳаво йўллари) авиакомпаниясининг самолёти Карачи шаҳри аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Воқеа жойида олинган видеода самолёт қулаб тушган жойда қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин", - дейилган маҳаллий Твиттер фойдаланувчиси хабарида. 

Хабарда айтилишига кўра, Лахордан Карачига PK-8303 рақамли парвоз амалга ошираётган самолёт бортида 97 киши бўлган, улардан 85 нафари йўловчилар ва 12 нафари экипаж аъзолари. Самолёт қўнишига 1 дақиқа қолганда ҳалокатга учраган.

Покистон ҳукумати ҳозирча самолёт тури ва қурбонлар сонини расман тасдиқлагани йўқ. 

 

464
Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына

Тўрткўл туманида 13 ёшли ўғлини сотишга уринган она қўлга тушди

245
(Янгиланган 18:42 25.05.2020)
Фуқаро ўзининг 13 ёшли ўғлини 15 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинди. Энди уни суд кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Қорақалпоғистонда одам савдоси жиноятининг олди олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 19 май куни 43 ёшли М.П. Беруний тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган.

Ушбу аризасига асосан шу куни соат 21:00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Тўрткўл туманида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган 38 ёшли Қундуз К. ўзининг иккинчи фарзанди, вояга етмаган 13 ёшли Д.О.ни фуқаро С.Э.,га 15 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400  доллар ҳамда қолган 14 600 доллар миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына
Следственный департамент при МВД Республики Узбекистан
Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына

Ҳолат юзасидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (Одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

245
Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока

МИБ электр тармоқдан ўғринча фойдаланган ҳуқуқбузарларни аниқлади

162
Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлими томонидан “Ёғду” ва “Наврўз” маҳаллаларида ўтказган мониторинг давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлими томонидан “Ёғду” маҳалласида ўтказган мониторинг давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқладилар.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Н.Шамсиддинованинг  яшаш хонадонини тўлов интизомига амал қилиш ҳолати ва энергия ресурсларидан фойдаланиш кўрилганда антиқа ҳолатга дуч келинди.

Самовольное подключение к электросетям
БПИ
Самовольное подключение к электросетям

Фуқаро электр ҳисоблагичдан ташқари кўз илғамас равишда яширин тармоқ тортиб фойдаланиб келган. Ҳозирда ушбу яширин тармоқ орқали таъминотчи корхона манфаатига етказилган зарар аниқланмоқда.

“Туманнинг “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Атабоев ҳам уддабурон истеъмолчилардан бири эканлиги маълум бўлди.

Самовольное подключение к электросетям
БПИ
Самовольное подключение к электросетям

У ҳам тармоқдан фойдаланишни ўғринча усулидан фойдаланиб келгани аниқланди. Гўёки ҳеч ким билмайди деб ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам ҳозирда дастлабки суриштирув ва етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинмоқда”, - дейилган хабарда.

МИБ органлари томонидан карантин даврида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борган тезкор тадбирлари даврида 35,224 минг сўмдан ортиқ зарар етказиш билан 1336 та ҳолат аниқланган (424 таси табиий газ ва 912 таси электр энергия тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича).

162

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0