В Ташкентской области молодой человек убил оппонента лопатой

Зангиотада 21 ёшли йигит рақибини белкурак билан уриб ўлдириб қўйди

407
Икки фуқаро ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Шунда улардан бири иккинчиси белкурак билан урган.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида икки кишининг жанжали ўлим билан якунланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 30 май куни Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида содир бўлган.

38 ёшли Х.Б. 21 ёшли Б.Н. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Кейин Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши очилган.

Б.Н. ушланган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

407
Строительные каски

Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартибсизликлар уюштиришди

136
(Янгиланган 11:53 14.07.2020)
Иш ҳақи тўланмаслиги юзасидан келиб чиққан можарода 300 га яқин Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантлари иштирок этишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўрта Осиёлик ишчилар иш берувчи билан молиявий келишмовчиликлар туфайли Россиядаги газни қайта ишлаш заводида тартибсизликлар уюштирди, деб хабар беради Россия Тергов Қўмитаси Амур вилояти Тергов бошқармаси.

“13 июл куни Амур вилоятининг Свободненский туманида жойлашган Амур газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида мигрантлар - пудратчи ташкилот ишчилари ва унинг раҳбарияти ўртасида меҳнат фаолияти учун патентни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби масаласида келишмовчиликлар туфайли кейинчалик тартибсизликларга айланган можаро келиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига Алоҳида муҳим ишлар тергови бўлими терговчилари ва тергов бошқармасининг терговчи-криминалистлари юборилди. Ҳозирда вазият ички ишлар идоралари назорати остида, қурилиш майдончаси ўраб олинган.

“Амур газни қайта ишлаш заводи объектларини қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўланмаганлиги ҳолатлари бўйича дастлабки тергов текшируви ташкил қилинди. Текширув мобайнида бухгалтерия ҳужжатлари қарздорлик мавжудлиги ҳолати бўйича текширилиб, процессуал қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Тергов бошқармаси.

ОАВ маълумотларига кўра, пудратчининг 300 га яқин ходимлари можаро иштирокчилари бўлан. Ушбу ҳолат бўйича РФ Тергов қўмитасининг Амур вилоятидаги тергов идоралари Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмида (тартибсизликларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятлар аломатлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назорат остига олинган. Бош консули вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.  

136
Абдураим Абдувахобов

Ўзбек кино санъатида оғир жудолик: "Шум бола" оламдан ўтди

677
(Янгиланган 10:32 14.07.2020)
"Шум бола" образи қаҳрамони 57 ёшида бевақт оламдан ўтди. Ҳозирда ҳамкасблари ҳамда санъат аҳли Абдуваҳобовлар оиласига таъзия изҳор қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбек кино ва театри олами оғир жудоликка учради. Ўистонда хизмат кўрсатган артист, барчага "Шум бола" образи орқали яхши таниш бўлган актёр Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида бевақт оламдан ўтди.

Ҳозирда ҳамкасблари ҳамда санъат аҳли Абдуваҳобовлар оиласига таъзия изҳор қилмоқда.

Абдурайим Абдуваҳобов 1963 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган.

1984 йили М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, Миллий театрда 1991 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда.

2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Абдуваҳобов актёрлик фаолияти давомида 100 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантиган.

677
Колючая проволока по периметру тюрьмы

“Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштирганлар устидан ҳукм ўқилди

56
Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум қилган етти киши мамлакат Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистонда “Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштиришда иштирок этган етти кишига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда республиканинг бош ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълум қилди.

Чегара постига ҳужум қилган етти киши Тожикистон Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

“Ишқобод” чегара постига ҳужум иши бўйича маҳкум қилинганларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир”, - деган Зоирзода. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида жангарилардан 15 нафари ўлдирилган. Ҳужум оқибатида тожик томонидан ҳам бир неча киши ҳалок бўлган.

56