Купол мечети

Ўзга сайёраликлар билан гаплашган Жуманазар ака вафот этди

843
(Янгиланган 14:49 04.08.2020)
Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар берган. Ушбу маълумот турли янгиликлар сайтларида ҳам тасдиқланган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Наманган вилояти, Учқўрғон тумандан бўлган Жуманазар Раҳмонов оламдан ўтди, деб хабар бермоқда "Самаркандский вестник" нашри.

Жуманазар Раҳмонов  руҳий касал бўлгани (сал олдин унга галлюцинатор синдроми, рекуррент шизофрения ташхиси қўйилгани) ҳақида хабар берилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов ўзга сайёраликлар билан учрашгани ҳақидаги гап-сўзлардан кейин Жуманазар ака сифатида бутун Ўзбекистонга машҳур бўлиб кетган эди.

843

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

40
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

40
Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото

Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди

172
(Янгиланган 10:45 29.09.2020)
Андижонда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон фуқароси 10 ва 3 яшар қизалоқларни босиб кетиб, хонадонга бориб урилди. Натижада ҳар икки қизалоқ ва ҳайдовчи қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Андижон вилоятида “Volvo” ҳайдовчиси икки кишининнг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 28 сентябрь Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлида рўй берган. Қирғизистон фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. “Volvo” автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Сўнгра йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар 10 ёшли Б.А. ва 3 ёшли К.Н.ни босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган.

Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото
Следственный департамент
Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото

ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н., ҳамда ҳайдовчи Ш.Л.лар вафот этишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.

172
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

13
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

13