Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги: асосий рақамлар Sputnik инфографикаси

1225
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21-22 январ кунлари Германияга расмий ташриф билан келди.
© Sputnik /

Ташриф давомида Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркель, Бундестаг раҳбари Вольфганг Шойбле, Бавария Бош вазири Маркус Зёдер билан учрашувлар ўтказди.

Бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.  

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Унда “Siemens”, “Thyssenkrupp”, “Volkswagen”, “Knauf”, “Claas”, “MAN”, “Deutsche Bahn”, “Linde Group”, “Falk Porcshe Technik”, “Atlas International”, “Tenova”, “Giesecke & Devrient”, “Papenburg”, “Euler Hermes”, “Deutsche Bank”, “Commerzbank” каби Европа ва жаҳон бозорининг етакчи компаниялари, молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.

1225
Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)