Ўзбекистонда ишсизлик даражаси

2741
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2018 йил учун ҳисоботни эълон қилди.
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси
© Sputnik /

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли ўртасида ишсизсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни ташкил қилди.

Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ишсизлик энг юқори даражада 9,7 фоиз.

Тошкентда 7,9 фоиз аҳоли иш топа олмаяпти.

Ишсизлик бўйича батафсил статистика билан Sputnik инфографикасида танишингиз мумкин.

2741

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

424
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

424

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

542
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

542

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

718
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

718